Latest news

09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2

Андрей Деркач: «Машъал»да қолиб ўйнашни истайман» News

Андрей Деркач: «Машъал»да қолиб ўйнашни истайман»

Иккинчи даврага тайёргарликни Янгиер ҳамда пойтахтимизнинг тоғли худудларида ўтказган Муборакнинг «Машъал» жамоаси ҳам орадаги танаффусдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди.
Мавсум бошида жамоага келиб қўшилган украиналик легионер футболчи Андрей Деркач билан суҳбатлашдик. Тажрибали ярим ҳимоячи мавсум бошида клубга келди ҳамда жамоанинг асосий футболчисига айланди.

- Андрей, иккинчи даврага тайёргарлик қай тариқа олиб борилди?

- Ҳаммаси жуда яхши тарзда ўтказилди. Режадагидек, дастлаб тоғли худудда жисмоний ҳолатни тиклашга эътибор қаратилди. Тоғдан қайтиб келганимиздан сўнг, Янгиерда тайёргарлик кўрмоқдамиз. Умуман олганда, ҳаммаси яхши, режаллаштирган ишларимизни тўлиқ бажариб олдик.

- Легионер сифатида тайёргарликдан қониқиш ҳосил қилдингизми?


- Ҳа, қониқиш ҳосил қилдим. Чунки клуб раҳбарияти муносиб тайёргарлик кўришимиз учун барча шароитларни, имкониятларни қўлдан келганча яратиб беришди. Деярли, муаммога дуч келмадик. Янгиердаги базада ҳам, яхши тайёргарлик кўришимиз учун барча имкониятлар бор. Яхши майдон, сифатли тарзда шуғулланиш учун шароитлар. Назорат учрашувларини ташкил қилиш ҳам қийин кечмайди. Умуман, тайёргарликдан нафақат мен, қолган жамоадошларимни ҳам кўнгиллари тўлди.

- Давралар оралиғи пайтида ҳар бир жамоа футболчилари янада кўпроқ куч тўплаб олиш учун машғулотларда астойдил меҳнат қилади. Шу боисдан айни пайтдаги ҳолатингизни қандай баҳолайсиз?

- Жуда яхши, секин-аста ўзим кутган даражада куч тўплаб бормоқдаман. Мураббийлар штаби ҳам футболчиларнинг кучларини янада меъёрига чиқиши учун қўлдан келганча ҳаракат қилмоқда. Айтиш керакки, айни пайтдаги ҳолатимиздан қониқиш ҳосил қилмоқдаман. Тўплаган кучларимиз иккинчи даврада ўзимизга асқотишига ишонаман.

- Мавсум арафасида «Машъал» клубига келиб қўшилгандингиз. Айни пайтда жамоага тўлиқ мослашиб кетдим дея оласизми?

- Ростини айтсам, албатта мослашиб кетдим. Бунчалик тез киришиб кетишимни таассавур қилмагандим. «Машъал»даги ҳолат менга маъқул келди ҳамда футболчилар, мураббийлар, ходимлар билан муносабатларимиз яхшироқ кўринишга келиб қолди. Ҳамжиҳатлик, бирдамлик бўлган жамоада албатта ўсиш бўлади, футболчиларнинг бир-бири билан ўртадаги алоқаси ҳам маромида йўлга қўйилади. Демоқчиманки, «Машъал»даги муҳитга мослашиб кетишим қийин кечгани йўқ. Бундан ташқари, биринчи даврада ўз ўйинимдан ҳам кўнглим тўлди. Шу сабабдан ҳам «Машъал»га мослашиб кетишим, муҳитга тўлиқ ўрнашиб олишимда қийинчиликлар бўлмади.

- «Машъал» ўтган мавсумни биринчи лигада ўтказганига қарамай, жорий йилги чемпионат ўйинларини ярмини муваффақиятли тугатди. Биринчи даврадаги омадли стартни нима боғлаш мумкин?

- Футболчиларнинг ўзларида бўлган иштиёқ, ғалабага бўлган ташналикни маъсулининг эвазига қўлга киритилди. Биринчи даврада фақат ғалаба учун ўйнадик. Рақиб қандай кучга эга бўлишидан қатъий назар, асосий вазифамиз янгидан-янгидан ғалабаларни қўлга киритиш эди. Айнан шуларни қўлга киритиш учун тинимсиз меҳнат қилдик, таркибдаги ёшларнинг ғайратлари эвазига муваффақитяларимиз давоми кўрина бошлади. Айни пайтдаги турнир жадвалидаги ҳолатимиздан мағрурланиб кетмаслигимиз керак. Чунки иккинчи даврада кураш янада қизғин кечиши, «Машъал» учун мавсум якунига қадар қийин ўйинлар бўлиши таъкидланмоқда. Мен биринчи маротаба мамлакатингизда тўп сураётганимга қарамай, олий лига савияси, бу ерда қандай жамоалар борлигини ортда қолган ярим давра беллашувларида гувоҳига айландим.

- Ортда қолган вақт ичида олий лигамиз савияси тўғрисида қандай тушунчага эга бўлдингиз?

- Олий лига савияси яхши. Чемпионат қизиқарли тарзда ўтди. Чемпионлик учун курашаётганлар, аутсайдерларга даъвогарлар секин-аста билиниб қолди. Лекин иккинчи даврада ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин. Шу боисдан буни чемпион бўлади, уни пастга тушиб кетади дея олмайман. Ҳаммасига иккинчи давра аниқлик қиритиб беради. Билганим, чемпионатларингда ўйнаш қизиқарли экан.

- Чемпионатимизнинг 13-турида майдонга чиққан ҳолда сизга қийинчилик туғдирган ҳужумчилар бўлдими?

- Ҳар бир жамоада ўзига яраша тажрибали ҳужумчилар борлигини айтишим мумкин. Улардан бирортасини ажратиб кўрсатишим қийин. Тўғри, айрим жамоалардаги ҳужумчиларнинг савияси паст. Уларнинг ўз устида ишлаши камроқ. Етакчи жамоаларда эса маҳоратли футболчилар кўпчиликни ташкил қилади. Бундай футболчиларга туриш, ҳар қандай ҳимоячини қийнаши табиий. Шундай футболчилар бор, нафақат уларни кимлар эканлигини айта олмайман. Чунки баъзилари бундан ҳафа бўлишлари мумкин.

- Биринчи даврада қайси жамоага қарши ўйнаш қийин оғир кечди?

- Бундай ўйинларга «Локомотив» ва «Насаф»га қарши кечган беллашувларни мисол қилиб келтиришим мумкин. Аслида ҳеч бир ўйин осон кечгани йўқ. Ҳаммаси бир-биридан қийин бўлганлини таъкидлашим мумкин. Бироқ юқорида тилга олган клубларимга қарши ўйинлар осонликча кечгани йўқ.

- «Локомотив»да ўйнаган юртдошингиз Вячеслав Шевченко давралар оралиғи пайтида, темирйўлчилар сафини тарк этди. Бу футболчи чемпионатимизда ёрқин ўйин кўрсата олмади. Уни яқиндан танийсиз, шу боисдан унинг олий лигамизга мослашиб кета олмаганига нима сабаб бўлди?


- Менимча, жамоада бош мураббийнинг алмашганлиги, Шевченкога таъсир қилди. Аслида у яхши ҳужумчи, қандай ҳолатда, қай тариқа гол киритишни уддасидан чиқадиган футболчи эди. Айнан шу хислатлари туфайли, дастлаб уни Ҳаким Фузайлов жамоага таклиф қилганди. Мавсум старт олмасдан, мураббийнинг алмашинуви ҳамюртимга бошқача таъсир қилган кўринади. Янги келган бош мураббийнинг тактикасига, услубига мослашиб кета олмади. Айнан шунинг учун давралар орағилида жамоадан кетди. Бироқ Шевченко тажрибали ҳужумчи сифатида биламан.

- Бу ердаги яратилган шароитлардан кўнглингиз тўлмоқдами?

- Шароитлар ҳаммаси жойида. Ҳеч қандай қийинчиликлар бўлаётганини кузатаётганим йўқ. Фақат, футбол ўйнаш қолмоқда холос.

- Агар жамоа сизга яна шартнома таклиф қилса, буни қабул қилармидингиз?

- Албатта, қабул қилардим. Ҳозирча мавсум сўнггига қадар шартнома тузганмиз. Аввало чемпионат якунига етсин. Шундан кейин ҳам клуб раҳбарияти ўртадаги битимни узайтиришни ва биргаликда ишлашни таклиф қилса, қолмоқчиман. Боиси, менга ватанингиз ёқиб қолди. Футболдан мароқ олиб тўп сурмоқдаман. Ҳеч қандай нолийдиган жиҳатни кўрмаяпман. Шунга «Машъал»да қолиб, фаолиятимни яна давом эттиришга қарши эмасман.

- «Машъал»ни танлаб янглишмагандингизми? Аслида сиз «Нефтчи» кўрикидан ўтгандингиз, бироқ фарғоналиклар билан келишувга эришмагандингиз.

- Танловим тўғри эканлигини ўшандаёқ билгандим. Тўғри, фарғоналиклар билан келишувга эриша олмаганимдан сўнг, агентим ўзимни «Машъал»да синаб кўриш вариантини ўртага ташлаганди. Шундан сўнг муборакликларнинг қишки йиғинларида қатнашдим. Мураббийларга ҳаракатларим маъқул келди ҳамда уларни мени жамоада қолишимни исташди. Шу ерда яхши ўйнаб кетишимга ишонгандим. Чунки клубдаги муҳит, футболчиларнинг ўзаро ҳамжиҳатликларини кўриб, шундан ҳаёлга боргандим.

- «Машъал»да асосий таркиб футболчисига айландингиз. Ҳимоядаги шерикларингиз тўғрисида қандай фикрдасиз?


- Бир-биридан иқтидорли, меҳнат қилишдан қочмайдиган футболчилар тўпланишган. Ҳимоя қўрғонимиздаги ҳар бир йигит, асосий таркибда майдонга тушишга ҳақли ҳисобланишади. Бироқ кимни майдонга туширишни бош мураббий ҳал қилади. Шерикларим кучли, қайси бири билан бўлса ҳам, тандем ҳосил қилиб ўйнашдан қатъий назар, жамоа ғалабаларига ҳисса қўшсак бўлди.

- Сиз бунгача Европа футболида ўйнагансиз. Шу боисдан осиё мамлакатлари футболига киришиб кетиш қийин кечмадими?


- Йўқ, ҳаммаси яхши. Европа футболи барибир олдинда. Ҳар тарафлама, футбол ривожланган, клублардаги шароитлар, уларнинг инфратузилмалари, турнирларнинг савияси борасида ўсиш юқори. Осиё клубларининг барчаси тўғрисида тўлиқ маълумотга эга эмасман. Ўзбекистон футболидан бохабар бўлиб бормоқдаман. Айтишим мумкинки, чемпионатларингда ўсиш бор. Яхши савиядаги легионерларни келиши, савияни ўсишига хизмат қилади.

- Молдованинг «Зимбру» сафида бронза медали соҳибига айлангансиз. Шу боисдан «Машъал»да ҳам совринларни қўлга киритиш учун келган бўлсангиз керак?

- Албатта, бу жамоада ҳам яхши ниятлар билан келганман. Жамоа сафида ўзимни кўрсатишни, клуб мухлисларида яхши таассуротлар қолдириб кетиши мақсад қилганман. Легионер футболчи маҳаллий ўйинчилардан бир бош устун бўлади. Айнан шунинг учун ҳам яхшироқ ўйнашим, мени кейинчалик маҳаллий ишқибозлар эслаб юришларини истайман. Шунда илиқ фикрларни айтишлари учун қўлдан келганча ҳаракат қилмоқдаман. Албатта, совринларни қўлга киритишни истайман. Бу йил жамоа юқори ўринлар учун курашмоқда. Иккинчи даврада «Машъал»ни бир-биридан қийин учрашувлар кутиб турибди. Уларда ҳам муваффақиятли тўп суришни, мавсумни айни пайтдаги ўринданда ҳам юқорида тугатишни ҳоҳлайман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика