Андреа Барцальи "Ювентус" мураббийлар штабини тарк этди
15 may 2020 00:25
News
Андреа Барцальи "Ювентус" мураббийлар штабини тарк этди
"Ювентус" собиқ ҳимоячиси Андреа Барцальи Турин клуби мураббийлар штабидан кетганини маълум қилди.
39 ёшли италиялик мутахассис ўз оиласи фойдасига танлов қилганини айтди.
"Мен мени йиллар давомида жимгина қўллаб-қувватлаб келган ўз оилам билан кўпроқ вақт ўтказишим кераклигини ҳис қилдим".
Бугун бошқа бир оиламни афзал кўрдим, аммо "Ювентус" ҳам менинг оилам, улар билан доимий алоқада бўламан ва абадий миннатдорман. Тўғри танлов қилдим деб ўйлайман", - деб ёзди Барцальи Инстаграм'даги саҳифасида.
Андреа сентябрь ойидан буён Маурицио Саррининг техник ёрдамчиси бўлиб ишлаб келаётганди. Шундай қилиб, у бир йил ҳам ишламади.
Link :
Source : instagram.com/andreabarzagli15
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments