Latest news

23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  1 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  3 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  10 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  4 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  21 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1

Андре Виллаш-Боаш Хитой чемпионатидаги легионерларга бўлган чекловни танқид қилди News

Андре Виллаш-Боаш Хитой чемпионатидаги легионерларга бўлган чекловни танқид қилди

"Шанхай СИПГ" бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш Хитой чемпионатининг янги мавсумида легионерларга нисбатан ўрнатилган чекловни танқид қилди.

"Бу қарорни мавсум охирида қабул қилиш керак эди, чунки бундай катта ўзгариш чемпионат бошланишига бир ой қолганда амалга оширилмайди. Биз эски қоидалар бўйича таркиб туздик, ҳозир эса ҳаммаси ўзгарди. Биз ғафлатда қолдик. Хитой футбол ассоциацияси маҳаллий ёш футболчиларни ўсиши учун бу қарорни қабул қилганини тушунаман, аммо бу уларнинг нархи сунъий оширилишига олиб келади. Ёш футболчилар катта босим остида қолишади. Бу улар учун фойда деб ўйламайман" - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдан бошлаб Хитой клублари миллий чемпионат ўйинларида бирданига фақат уч нафар легионерни майдонга тушириши мумкин. Андре Виллаш-Боаш қўл остидаги жамоада 5 нафар легионер бор. Булар Одил Аҳмедов, Халк, Оскар, Элкесон ва Рикардо Карвальо.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика