Latest news

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  205 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

"Андижон"ни вақтинча Маматказин бошқаради News

"Андижон"ни вақтинча Маматказин бошқаради

"Андижон" учун жорий мавсум омадсиз ўтмоқда. Кетма-кет мағлубиятлар жамоани турнир жадвалида сўнгги поғонага тушириб юборди.
Ваҳоланки бу йил жамоа мутасаддилари 50 йиллик юбилей учун муносиб ўринлардан бирини эгаллашни мақсад қилаётганини мавсум аввалида айтиб ўтганди. Лекин ўзингизга яхши маълумки, бургутларнинг бугунги холатига хавас қилиб бўлмайди.

Олий лиганинг 12-турида сафарда "Бунёдкор" меҳмони бўлган андижонликлар яна очко йўқотди. Шундан сўнг бош мураббий Азамат Абдураимов истеъфога чиқарилди. Эндиликда унинг ўрнига қайси мураббий келиши бугунги кунда мухлисларни қизиқтириш табиий. Ҳозир шуниси аниқки, якшанба куни "Нефтчи" билан ўйинга футболчиларни ёрдамчи мураббий Ориф Маматказин шуғуллантирмоқда.

Кеча жамоанинг машғулотини кузатиш мақсадида кечки соат 18:00да "Соғлом авлод" стадионига бордик. Мураббийлар водий дербиси олдидан футболчиларни икки таркибга ажратган холда ўзаро ўйин ташкил этишди. "Сариқлар" ва "кўклар" иштирокида кечган бахсда, сариқлар таркибида асосий таркибга номзодлар ўйнади. Таркиб қуйидагича бўлди: Темур Ғаниев, Сергей Доценко, Темур Султонов, Даврон Турсунов, Алексей Касьян, Мирзакамол Камолов, Баҳром Абдураҳимов, Расул Раҳмонов, Иброҳим Отахонов, Анвар Ражабов, Лочин Солиев.

"Кўклар":
Муҳиддин Худоёров, Дилмурод Маҳмудов, Артур Маматказин, Шаҳзод Шайманов, Бекзод Ғозиев, Алишер Тўхтасинов, Алишер Азизов, Акмал Жўрабоев, Тоҳир Усмонов, Фаррух Мирзаев ва бир қатор ёшлар.

Учрашувда Кўклар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Алишер Тўхтасинов (2та) ва Анвар Ражабов муаллифлик қилди.

Биринчи бўлимда Акмал Жўрабоев билан Сергей Доценко ўзаро тортишиб қолгани туфайли бош ҳакам Темур Тўхтасинов томонидан қизил карточкага муносиб кўрилиб майдонни тарк этди. Жўрабоев иккинчи  бўлимда Сариқлар таркибида яна ўйнаган бўлса, украиналик ҳимоячи Доценко бошқа майдонга тушмади. Афтидан Сергейга аввалги бош мураббийнинг ишдан кетгани таъсир ўтказган кўринади. Ҳар холда бизга шундай туюлди. Чунки легионер футболчи айнан Абдураимовнинг таклифига биноан келганди.

Айтишларича "Нефтчи" билан ўйинга жамоани Ориф Маматказин олиб тушади. Унга ҳозирда мураббийлар штабида Қаҳрамон Абдуқодиров билан Қобилжон Олимжонов ёрдам бераётганини қўшимча қилиш лозим.
Давралар оралиғида катта эхтимол билан бошқарув постида таниқли мураббий иш бошлаши кутилмоқда. Бу борада бир қатор номзодлар тилга олинаётгани сир эмас. Энг яқин манбааларга кўра, янги ҳафтада Андижонга Украинадан Сергей Шевченко келиши кутилмоқда. Мамлакатимиз футболи учун бегона бўлмаган ушбу мутахассис илгари "Андижон" ва "Қизилқум"даги фаолияти орқали ишқибозларни меҳрини қозонган. Шу боис Сергей Яковлевич яна ўзи учун қадрдон бўлган Андижонга келиши кутилмоқда.

Шуниси аниқки, бош мураббий масаласи 22 июнь куни, "Нефтчи" билан ўйиндан сўнг аниқ бўлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика