Latest news

01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  0 01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  1 00:45Конференциялар лигаси саралаши финали. "Истанбул Башакшеҳир" дастлабки ўйинда мағлуб бўлди, Файзуллаевда дебют, Шомуродовда тўлиқ ўйин  58 00:29"Манчестер Юнайтед" трансфер ойнаси ёпилгунга қадар "Штутгарт" футболчисини сотиб олишни истамоқда  1 00:14"Милан" вингери АПЛ клубига ўтди  1 23:50"Байер" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олди  0 23:40Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0   0 23:19Виктор Карпенко: "Биринчи бўлим бизнинг устунликда ўтди, иккинчи бўлимда ҳимояланишга мажбур бўлдик"  3 22:51Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 22:35Отабек Нарзуллаев мағлубият сабабини айтди  1 22:16Виталий Левченко: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик"  2 21:55Суперлига. "Бухоро"нинг 5 ўйинлик ғалабасиз серияси "Қўқон-1912" билан баҳсда якунланди  15 21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  3 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  38

Андижонликларнинг қадрдон суҳандони - 75 ёшда! News

Андижонликларнинг қадрдон суҳандони - 75 ёшда!

Андижондаги “Наврўз” стадионига ташриф буюрган ишқибоз бугун ўзининг 75 йиллик юбилейини нишонлаётган Раббоно Камолович Раҳмоновнинг ширин ва бетакрор овозини бутун умрга эслаб қолганлиги шубҳасиз.
Бу машҳур суҳандоннинг чиндан ҳам жозибали оҳанги минглаб мухлислар қулоқларида ҳалигача жаранглаб туради.
Асли бухоролик Раббоно Раҳмонов 1957 йили, яъни 17 ёшида Андижон тиббиёт институтига ўқишга кириб, бу ерда бутун умрга қолиб кетди. Маълум муддат ўзи битирган олийгоҳда ишлади, кейинчалик тиббиёт фанлари номзоди даражасигача кўтарилди. 1981 йилдан бошлаб эса 20 йил давомида Андижон шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида раҳбар лавозимида ишлади.

Қаҳрамонимиз азалдан қалам аҳли билан ошуфта эди. Аммо у кишининг ижодкорлигидан ҳам кўра, футболдаги фаоллиги ҳар қанча таҳсинларга лойиқ. “Наврўз” стадиони радиоузели карнайларида узоқ йиллар давомида Раббоно Камоловичнинг жаранглаган бетакрор ва ўзига ром этувчи овози ҳали ҳамон барчанинг ёдида ва ҳалигача кўпчилик у кишининг эълон ва маълумотларни ширали тарзда ўқиб эшиттиришини ўзгача бир энтикиш билан эслайди ва қумсайди.

Ушбу қутлуғ кунда биз Раббоно Камоловични кўпсонли ўзбек футболи мухлислари, яқинлари, қадрдонлари номидан табриклаймиз-қутлаймиз! Отахонга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бардамлик тилаб қоламиз! Илоҳим, Гулнорахон аямиз билан кексалик гаштини узоқ йиллар бирга суришсин!

Юбиляримизга, шунингдек, ўзбек футболи шарҳловчиларининг отахони саналмиш Ахбор Рустамович Имомхўжаев ҳам ўз табрикларини йўллайди:
- Азиз ва муҳтарам Раббоно ака! Сиз қадрли дўстимизнинг таваллуд топган кунингизга 75 йил тўлиши муносабати билан чин кўнгилдан, юрагимиз қўри ила табриклаймиз ва қутлаймиз! Биз сизни футболимизнинг чин маънодаги фидойи инсони сифатида, машҳур шифокор сифатида таниймиз ва ҳурмат қиламиз. Мен андижонликлар сизни ўзбек Юрий Левитани деб аташларидан ўз вақтида бошим осмонга етган. Сиз бизни фахримиз, қалбимиз, ифтихоримиз ва қалин дўстимизсиз. Сиздек буюк инсон билан ака-ука тутинганлигим билан ўзимни бахтли деб ҳисоблайман. Гўзал келинойимиз билан қўша қариб, фарзандлар ва неваралар бахтига доимо омон бўлинг! Сиз азизимизнинг 100 йиллик тўйингизда ёнингизда ўтириб, қутлаш ва табриклаш каминага ҳам насиб этишини Яратганнинг ўзидан сўраб қоламан. Сизни қаттиқ қучиб, дўстингиз Ахбор.


Улуғбек Мирзаев,
“Андижон” ФК спорт директори
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика