Latest news

00:55Испания Суперкубоги. "Барселона" биринчи бўлимнинг ўзида "Атлетик"ни янчиб ташлади  24 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  1 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:35АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон"ни меҳмон қилмоқда, Ҳусанов асосийда (онлайн ҳисоб)  13 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  0 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2

"Андижон"га Белошапка, Визавер ҳамда Ғаффоров келди News

"Андижон"га Белошапка, Визавер ҳамда Ғаффоров келди

Иккинчи даврада бор эътиборини кучлилар сафида қолишга қаратадиган "Андижон" шунга монанд таркибни кучайтиришга уринмоқда.
Жамоада юз бераётган ўзгаришлар билан сайтимиз орқали кун ора сизларни хабардор этиб бормоқдамиз.

Бургутлар сафида кеча яна янгилар келиб қўшилди. Булар Борис Белошапка ва Виталий Визавердир. Мухлислар яхши билса керак, Белошапка "Андижон" учун бегона эмас. Сабаби илгари Борис Иванович футболчилик даврида айнан "Андижон" дарвозасини қўриқлаганди. Шунингдек украиналик собиқ посбон фаолияти мобайнида "Қизилқум"да ўйнаганини айтиб ўтиш керак. Унинг ўша даврларда юртимизга келишига эса айнан Сергей Шевченко сабаб бўлганди. Шевченко ва Белошапка йўллари эндиликда яна "Андижон"да кесишмоқда. Фақат бу сафар Борис Иванович жамоа мураббийлар штабида ишлайди.

"Андижон" бош мураббийи ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида ўзи яхши билган Виталий Визаверни ҳам янги жамоасига таклиф этди. Бунгача Украинанинг асосан биринчи ва иккинчи лигасида ўйнаган 35 ёшли футболчи душанба куни клуб лагерида пайдо бўлди. "Авангард"нинг собиқ ўйинчисига айланган Визавер ўз вақтида Россия биринчи дивизионида ҳам тўп тепган.

Бундан ташқари сурхондарёлик Сайриддин Ғаффоров ҳам куни-кеча Андижон йиғинига келиб қўшилди. Ўз вақтида Шўртан ёшлар жамоасида ўйнаган футболчи охирги пайтларда фаолиятини Тожикистон чемпионатида олиб бораётган эди. Чапақай футболчи ўзидан яхши таассурот қолдира олса, иккинчи даврада "Андижон" учун ўйнайди.  

Шунингдек яқин кунларда яна бир нечта футболчилар таркибга келиб қўшилиши кутилмоқда. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика