Latest news

14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  1 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  5 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  5 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  8 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  14 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  2 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  2

"Андижон"да янги футболчилар кўрикдан ўтмоқда News

"Андижон"да янги футболчилар кўрикдан ўтмоқда

Жамоамизни Андижонда олиб бораётган ўқув-машғулот йиғини қизғин давом этмоқда.
Машғулотлар Шўрбулоқ даҳасидаги сунъий қопламали майдон ҳамда олимпия захиралари спорт коллежи залида ўтказилмоқда.

Иккинчи йиғинга айрим ўзгаришлар киритилди. Аввал хабар қилганимиздек, мазкур йиғин 15 январгача эмас, 20 январга қадар Андижонда олиб борилади. Шундан сўнг жамоамизнинг йиғини Тошкентга кўчади. 11 январь куни мураббийлар футболчиларни икки таркибга бўлган ҳолда ўйин ўтказишади. 18 январь куни эса “Навбаҳор” жамоасига қарши назорат учрашуви бўлиб ўтади. Бу ўйин Андижонда ўтказилади. Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, айни пайтда жамоада бир қатор ўйинчилар кўрикдан ўтказиляпти. Никита Павленко, Вусол Магеромов ва Акмал Ортиқов машғулотларда иштирок этишаётганини аввал айтиб ўтгандик. Улардан сўнг таркибга Муҳиддин Худоёров, Омад Тойлоқов ва Қаҳрамон Баҳодиров қўшилишди. Ўз вақтида “Бунёдкор”да фаолият олиб борган ёш дарвозабон Худоёров жароҳат туфайли ўтган йили ҳеч қаерда ўйнамади. Тойлоқов билан Баҳодиров Самарқанднинг “Динамо” жамоасидан келишди. Бугун таркибга яна яна икки нафар футболчи келиб қўшилди.

“Нефтчи”нинг собиқ посбони Хуршид Хўжаев ва ўтган йили “Чуст-Пахтакор”да ўйнаган ҳужумчи Низом Норов жамоамиз машғулотларида иштирок этишяпти.

Жамоага таклиф этилган янги футболчилар ҳозирча кўрикдан ўтказилмоқда. Агар улар йиғинларда ўзларини кўрсатишса жамоада қолишади.

Жамоамиз бош мураббийи Азамат Абдураимов тайёргарлик тўғрисида қуйидаги фикрларни билдирди.

– Машғулотларни кунига икки маҳалдан олиб боряпмиз ва футболчилар астойдил шуғулланишяпти. Тайёргарлик режамизга кичик ўзгартириш киритиб 20 январга қадар шу ерда шуғулланадиган бўлдик. Шундан сўнг йиғинни Тошкентда давом эттирамиз. Айни пайтда янги футболчиларни кўрикдан ўтказяпмиз. Бизга маъқул келган ўйинчиларни жамоада олиб қоламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика