Latest news

10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  3 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  4 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  46 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  5 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  19 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  2 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  36

“Андижон”: Жадигеров, Лупашко ва Нажафалиев жамоани тарк этди News

“Андижон”: Жадигеров, Лупашко ва Нажафалиев жамоани тарк этди

Жорий мавсум биринчилик баҳсларида жамоамиз муваффақиятли одимлаётгани барчага яхши маълум.
Ўз олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйган “Андижон” жамоаси иккинчи босқичга келаси ҳафтадан тайёргарликни бошлайди. Гарчи футболчилар таътилда бўлишларига қарамай таркибда ўзгаришлар рўй бермоқда.

Биринчи босқичда жамоамиз сафида тўп сурган уч нафар футболчи – Асқар Жадигеров, Александр Лупашко ва Аскер Нажафалиев “Андижон”ни тарк этишди. Жадигеров билан Лупашкога олий лига клубларидан таклиф тушгани боис улар кетишни лозим топишди. Айни пайтда Жадигеров “Нефтчи” таркибига қўшилган бўлса, Лупашко “Қизилқум” жамоаси машғулотларида иштирок этмоқда. 19 ёшли футболчи Нажафалиев эса “Андижон”да ўзини кўрсата олмади.

Умуман олганда Лупашко билан Жадигеров жамоамизнинг биринчи даврадаги муваффақиятли иштирокида муносиб ҳиссасини қўшишди. Тажрибали ярим ҳимоячи Жадигеров 18 учрашувда майдонга тушиб рақиблар дарвозасини 3 бор ишғол этган бўлса, Лупашко шунча ўйинда ўз ҳисобига 7та гол ёзиб қўйди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика