Latest news

07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  26 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14

Андижон вилояти ҳокими жамоа машғулотига ташриф буюрди News

Андижон вилояти ҳокими жамоа машғулотига ташриф буюрди

Давралар оралиғидаги катта ўзгаришларни амалга ошираётган “Андижон” олий лигада жон сақлаб қолиш учун бор имкониятини ишга солмоқда.
Селекцияга катта урғу бераётган “бургутлар”нинг ҳар бир машғулоти мухлислар билан ўтаётганини кўриб, эса бундай жонкуярлар учун ҳам жамоани кучлилар сафида олиб қолиш деган фикрга келасиз.

Жамоа сафига келаётган ҳар бир футболчи ишқибозларнинг катта қизиқиши остида туради. Сергей Шевченко айни дамда футболчиларнинг иккинчи йиғин олдидан имкониятларини текшириб бормоқда.

Жамоа мухлисларини қувонтирадиган навбатдаги хушхабар: кеча “Андижон”нинг кечки пай “Соғлом Авлод” стадионида ўтказган машғулотига шахсан вилоят ҳокими ташриф буюрди. Шуҳрабек Абдураҳмонов Сергей Шевченко ўтказган машғулотни бевосита кузатди ва футболчилар билан суҳбатлашиб, уларга ҳар қандай амалий ёрдам керак бўлса беришини ва “Андижон”ни бу йил элитада олиб қолиш учун бор кучни сарфлашларини айтди. Вилоят ҳокимининг ушбу ташрифи мухлисларни тўлқинлантириб юборди ва фан-клуб раиси Нодирбек Тўйчиев бунинг учун Шуҳратбек Қўшақбоевичга миннатдорчилик билдириб, у кишига бефарқ бўлмаётгани ва жамоа учун барча шароитларни яратиб бераётгани учун андижонлик ашаддий мухлислар номидан раҳмат айтди.

Ўз вақтида Словакия, Хитой, Чехия каби Европа чемпионатларида ўйнаган Азиз Ибрагимовнинг “Андижон”га келаётганини эшитган вилоят ҳокими ҳам бундан хурсанд эканлигини яширмади ва селекция жараёнини то иккинчи даврага қадар бир зум ҳам тўхтатмасдан, жамоа ўйинини кучайтиришга қодир бўлган ўйинчиларни яна таклиф этиш кераклигини айтди.

Жамоа аъзолари ҳам вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ушбу ташрифидан мамнун бўлди ва бу уларга янада қўшимча куч бағишлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика