"Андижон" таътилдан 2 июлда қайтади
28 jun 2014 18:03
News
"Андижон" таътилдан 2 июлда қайтади
Биринчи давра якунлангани муносабати билан олий лига жамоалари ёзги танаффусга чиқишди. 22 июнь куни "Нефтчи" билан бўлган ўйиндан кейин "Андижон" жамоаси ҳам ёзги таътилга чиқди.
Футболчиларга деярли ўн кунлик дам берилди. Жамоа аъзолари 2 июль куни клуб қароргоҳига жам бўлишади. Шу кундан "Андижон" иккинчи даврага тайёргарликни бошлайди.
Албатта, биринчи даврани жамоамиз кўнгилдагидек ўтказа олмади. Кетма-кет мағлубиятлар натижасида "Андижон" мусобақа жадвалида энг сўнгги 14-поғонага тушиб қолди. Бунинг натижасида бош мураббий Азамат Абдураимов истеъфога чиқди. "Нефтчи"га қарши сўнгги ўйинда жамоани Ориф Маматказин майдонга олиб тушди. "Андижон"нинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, иккинчи даврага жамоа астойдил тайёргарлик кўрмаса бўлмайди. Шу боис 2 июлдан жамоамиз машғулотларга қаттиқ киришади. Иккинчи даврада жамоада қандай ўзгаришлар бўлиши эса тайёргарлик бошлангандан сўнг аниқ бўлади.

Link :
Source : andijon-pfc.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments