Latest news

13:54"Динамо" бир киши кам бўлиб "Қўқон-1912"ни ютган учрашувдан галерея  0 13:28Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди  0 12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  0 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  1 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  6 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  1 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  0 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  4 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  10 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  1 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  9 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  9

"Андижон": Тайёргарлик давом этмоқда, ўзгаришлар ҳам бор News

"Андижон": Тайёргарлик давом этмоқда, ўзгаришлар ҳам бор

“Андижон” жамоаси машғулотларни 2 июлдан бошлашганини хабар қилиб ўтгандик.
Айни пайтда жамоанинг Андижондаги тайёргарлиги давом этмоқда.

Деярли икки ҳафтадан буён машғулотлар Ориф Маматказин бошчилигида олиб борилмоқда. Жамоа кунига икки маҳалдан шуғулланмоқда. Футболчилар эрта тонгда асосан югуриш билан чекланишяпти. Кечки пайтдаги машғулотлар эса “Соғлом авлод” стадионида ўтмоқда. Андижондаги йиғиннинг дастлабки ҳафтасида таркибга Акбаршо Рашидхонов ва Жўрабек Якубов қўшилганини айтиб ўтгандик. “Навбаҳор” тарбияланувчиси бўлган Рашидхонов жамоада узоқ вақт қолмади ва ортга қайтиб кетди.

Ўтган ҳафта охирларидан “Андижон” сафига янги ўйинчиларни келиши бошланди. Дастлаб Аюбхон Гаппаров таркибга қўшилди. Бу футболчи ўз вақтида Россиянинг икки карра чемпиони Қозоннинг “Рубин” клуби ўринбосарлари сафида тўп сурган. Жорий мавсумнинг биринчи ярмини Гаппаров биринчи лига вакили “Чуст-Пахтакор”да ўтказди. Айни дамда Аюбхон “Андижон”да кўрикдан ўтяпти. Шунингдек, маълум муддатли танаффусдан кейин дарвозабон Лочин Долимов “Андижон”га қайтди. У ҳам бунгача биринчи лигада ўйнаб, “Хотира-79» жамоасида фаолият кўрсатаётганди.

Долимовдан ташқари Оятилло Мухиддинов ҳам кўрикка таклиф этилди. Янги ўйинчиларни келиши давом этган ҳолда ўтган пайшанба куни таркибга Иқбол Акрамов билан Азиз Алижонов қўшилишди. Биринчи даврани Акрамов“Олмалиқ”да ўтказган бўлса, Алижонов “Нефтчи”да ўйнади. “Нефтчи”нинг яна бир собиқ ўйинчиси Санжар Асқаралиев ҳам музокара ўтказиш учун Андижонга келиб кетди. Асқаралиев бунгача “Бухоро”ни Чимёнда олиб борган йиғинида ҳам қатнашиб келди. Уни ушбу ҳафтадан “Андижон” таркибига қўшилиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Санжар Асқаралиев учун “Андижон” бегона жамоа эмас. Мухлисларнинг ёдида бўлса, у 2003 йилги мавсумда “Андижон” сафида тўп сурганди.

Шуни айтиб ўтиш керакки, “Андижон”нинг “Соғлом авлод” стадионида олиб бораётган машғулотларини жамоанинг ашаддий ишқибозлари бевосита кузатиб боришяпти. Ҳар куни машғулотларга 50-100га яқин мухлис ташриф буюряпти. Жамоанинг биринчи даврадаги иштирокидан қониқмаган ишқибозлар таркибда рўй бераётган ўзгаришлардан хурсанд бўлишмоқда.

12 июль куни футболчиларнинг имкониятларини текшириш мақсадида “Соғлом авлод” стадионида иккитомонлама ўйин ўтказилди. Унда “яшиллар” “кўклар”га қарши тўп суриб 4:0 ҳисобида устун келишди. Ўйинда Темур Тўхтасинов ҳакамлик қилди.

“Яшиллар” таркиби: Темур Ғаниев (Сергей Смородин), Темур Султонов, Даврон Турсунов, Асрор Раҳмонов, Алишер Тўхтасинов, Иброҳим Отахонов, Расул Раҳмонов, Мирзакамол Камолов, Баҳром Абдураҳимов, Лочин Солиев, Анвар Ражабов.
“Кўклар” таркиби: Мухиддин Худоёров, Дилмурод Маҳмудов, Артур Маматказин, Раҳим Қодиров, Азиз Ғуломхўжаев, Бекзод Ғозиев, Азиз Алижонов, Иқбол Акрамов, Аюбхон Гаппаров, Шуҳрат Мирхолдиршаев, Акмал Жўрабоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Лочин Долимов, Фаррух Мирзаев, Алишер Азизов.
Голлар: Л.Солиев, А.Ражабов (2та), М.Камолов.

Ўйинни Сергей Шевченко диққат билан кузатиб борди. Шанба кунги машғулотдан кейин футболчиларга бир кунлик дам берилди. Кечадан эса жамоа яна тайёргарликка киришди. Шуни айтиб ўтиш керакки, украиналик мутахассис машғулотлар ўтказмаган бўлса-да, бекор ўтиргани йўқ. Шевченко селекция ишларини атрофидаги инсонлар билан бирга олиб бормоқда. Ушбу ҳафтада яна бир қатор янги ўйинчиларни Андижонга келиши кутилмоқда. Агар ҳаммаси режа асосида кечса иккинчи даврада “Андижон” таркибида катта ўзгаришлар бўлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика