Latest news

00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  1 00:00Миллатлар лигаси. Португалия ва Испания бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  59 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  5 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  42 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  28 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

Андижон шаҳрида АОЗК Кубоги старт олди News

Андижон шаҳрида АОЗК Кубоги старт олди

Куни-кеча Андижон шаҳрида 1996-98 йилларда таваллуд топган ёшлар ўртасида Андижон олимпия захиралари коллежи Кубоги учун мусобақа бошланди.
Наманган олимпия захиралари спорт коллежининг икки жамоаси турнирда қатнашишдан бош тортганлиги сабабли жамоалар сони 16тани ташкил этди. Лекин наманганликлар чемпионат қуръасига кўра кўра “В” ва “Д” гуруҳидан жой олгани сабабли у жамоа билан ўйнайдиган рақибларга техник ғалаба ёзилмоқда. Ўйинлар Шўрбулоқ даҳасидаги сунъий майдон, Бўстон даҳасида вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби стадиони ҳамда “Соғлом авлод” стадионида ўтказилмоқда.

Турнир бош ҳаками Маҳмуд Маткаримов ташкилотчи сифатида ҳам ўзи ишламоқда. У кишининг бизга берган маълумотига кўра, чемпионат очилиши гуруҳ баҳслари якунига етганидан кейин ўтказилар экан. Қизиқ, а?! Бунга сабаб шуки, чемпионатнинг илк учрашуви олдидан барча жамоалар баробар етиб келмаган. Айрим кечикиб келган жамоалар туфайли турнирнинг очилиш қисми яқин кунларда ўтказиладиган бўлди. Ҳозирча куни аниқмас.

Хуллас, жамоаларнинг турнирга жиддий ёндошмагани натижасида мусобақа ҳам ташкилотчилар кутганидек ўтмаяпти. Яна бир қизиқ холат, Навоий - Чирчик олимпия захиралари коллежи ўйини аслида тақвимга кўра кеча бўлиб ўтиши керак эди. Аммо жамоаларнинг Андижонга айтилган вақтда етиб кела олмагани натижасида ўйин эртага ўтказиладиган бўлди. Биринчи кундан бошлаб, муаммога дуч келган ташкилотчилар қолганини ижобий ўтказишни ўйлаб турибди.

Шунингдек мусобақада ҳакамлар билан боғлиқ муаммолар учраётганини айтиб ўтишни истардик. Боиси ён чизиқ ҳакамларисиз ўтган учрашувлар ҳам учрамоқда!
Аслида мазкур мусобақага Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларидан ҳам жамоалар келиши кутилганди. Гарчи уларга 20 кун олдин расмий таклиф юборилган бўлсада, Андижонга келишни лозим топмаган.

Бугун гуруҳ босқичининг иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Турнир фаворити сифатида қаралаётган “УзДонгЖу” кеча 1-турда “Тўрақўрғон СК” билан куч синашиб, жавобсиз 18та (!) гол киритгани эътиборга моликдир. Қолган учрашувларда ҳам йирик ҳисоблар қайд этилди.

“А” гуруҳи
1. АОЗК-1
2. Асака спорт коллежи-2
3. Чирчиқ олимпия захиралари коллежи
4. Атласчи
5. Навоий

“В” гуруҳи
1. “Андижон” ПФК
2. Асака спорт коллежи-3
3. Наманган олимпия захиралари коллежи
4. Андижон олимпия захиралари коллежи-2

“С” гуруҳи
1. “УзДонгЖу”
2. “Нефтчи” ПФК
3. Тўрақўрғон спорт коллежи
4. Андижон вилояти футбол лицей интернати
5. Олтинкўл

“Д” гуруҳи
1. Вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби
2. Асака спорт коллежи-1
3. Наманган олимпия захиралари коллежи-2
4. Фарғона олимпия захиралари коллежи-1


Гуруҳ босқич ўйинлари
10 ноябрь, душанба. 1-тур.
“А” гуруҳи

Навоий - ЧОЗК (ўйин эртага бўлиб ўтади)
АСК-1 – АОЗК-1 1:7
“В” гуруҳи
“Андижон” ПФК – НОЗК-1 +/-
АСК-3 – АОЗК-2 0:8
“С” гуруҳи
“УзДонгЖу” – Тўрақўрғон СК 18:0
“Нефтчи” ПФК – АВФЛИ  6:1
“Д” гуруҳи
 ВБЎФМ – НОЗК-2 +/-
АСК-1 – ФОЗК-1 4:0

11 ноябрь, сешанба. 2-тур.
“А” гуруҳи

ЧОЗК – Атласчи 2:1
АОЗК – Навоий 2:1
“В” гуруҳи
“Андижон” ПФК – АСК-3 3:1
НОЗК-1 – АОЗК-2 -/+
“Д” гуруҳи
ВБЎФМ – АСК-1 1:5
ФОЗК-1 – НОЗК-2 -/+
“С” гуруҳи
“УзДонгЖу” – “Нефтчи” ПФК 3:2
Тўрақўрғон СК – Олтинкўл 1:1  

Эртага қуйидаги ўйинлар бўлиб ўтади
10:00. АОЗК-1 – “Атласчи”. “Соғлом авлод” стадиони.
10:00.  АВФЛИ – Тўрақўрғон СК. “Шўрбулоқ” стадиони.
10:00. ФОЗК- 1 – ВБЎФМ. “Бўстон” стадиони.
12:00. “Навоий” - АСК-2. “Соғлом авлод” стадиони.   
12:00. “Олтинкўл” – “УзДонгЖу”. “Шўрбулоқ” стадиони.
14:00. АОЗК- 2 -  “Андижон” ПФК. “Соғлом авлод” стадиони.
14:00. Навоий – ЧОЗК. “Шўрбулоқ” стадиони.
 
Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика