Latest news

15:00Ўзбекистон U-23 - Шри-Ланка U-23  3 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  0 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  3 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  7 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  12 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  8 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  9 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  14

“Андижон” ўйинига Сергей Шевченконинг йўқлиги таъсир қилдими? News

“Андижон” ўйинига Сергей Шевченконинг йўқлиги таъсир қилдими?

Кеча олий лиганинг иккинчи даврасига старт берилди.
Кечанинг ўзида тақвим бўйича олтита учрашув ўтказилди ва бугун бўлиб ўтадиган “Локомотив” - “Навбаҳор” баҳсидан сўнг 14-тур якунига етади.



Мусобақа жадвалида охирги ўринни эгаллаб турган “Андижон” Тошкентда “Пахтакор” меҳмони бўлиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи таймда майдон эгалари рақиб дарвозасини жавобсиз икки бор ишғол қилишди. Шуни айтиш лозим, “Андижон”нинг янги бош мураббийи Сергей Шевченко ўйинга келгани билан захира ўриндиғида ўтирмади. Украиналик мураббий баҳсни трибунада туриб томоша қилди.

Ўйиндан кейин бўлиб матбуот анжуманида иштирок этган “Андижон” катта мураббийи Ориф Маматказинга қуйидагича савол берилди, яъни “Бугунги мағлубиятда Сергей Шевченконинг захира ўриндиғида ўтирмагани футболчиларга таъсир қилдими?”



Ориф Исмоилович саволга қуйидагича жавоб қайтарди:
“Тўғри савол бердингиз. Дарҳақиқат бу баҳсда Сергей Яковлевичнинг йўқлиги ҳам йигитларга ўз таъсирини кўрсатди. Эҳтимол бош мураббий ўз ўрнида ўтирганида футболчиларга қўшимча далда бўлармиди. Биз машғулотларда доим биргамиз, аммо ўйин бошқа, машғулот бошқа”.

Энди савол туғилади: нима учун Сергей Шевченко захирада ўриндиғида ўтирмади? Биринчи сабаби шуки, у кишида “Про” лицензияси йўқ, шу боис расман бош мураббий сифатида фаолият юрита олмайди. Иккинчидан, у кишининг ҳужжатларида қандайдир муаммо бор деб эшитдик.

Шу боис ПФЛ ҳозирча бу мураббийни рўйхатдан ўтказмай турган экан. Катта эҳтимол билан “Про”си бўлмаган мураббий клубда бошқа лавозимда ишлайди, аммо кейинги учрашувларда захира ўриндиғида ўтирадими-йўқми, бу борада аниқ бир гап айта олмаймиз. Ҳартугул олий лигада қолиш учун ҳаракат қилаётган жамоа бош мураббийсиз бутун бир иккинчи даврани ўтказмаса керак.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика