Latest news

12:36Расман: "Хоразм" сафига сенегаллик ҳужумчи келиб қўшилди  0 12:24Хвича Анрининг антирекордини такрорлади! ПСЖ эса Монакода ғалаба қозонди  1 11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  7 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0 11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  2 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  10 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  10 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  13 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   10 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  14 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  24 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6

"Андижон" ўйинида ўсиш кузатиладими? News

"Андижон" ўйинида ўсиш кузатиладими?

Кеча "Андижон" футбол клуби "Бунёдкор" сунъий майдонида "Олмалиқ"қа қарши назорат баҳсини ўтказди. 1:1 ҳисобида якун топган беллашувда андижонликлардан Эрнест Седько гол муаллифи бўлди.
Яхши биласиз, ўтган мавсум якунларига кўра "Андижон" олий лигани тарк этганди. Бироқ ПФЛ қарорига биноан жамоага яна имконият берилди ва элитада олиб қолинди. "Андижон"ни Эдгар Гесс бошқараётганидан хабарингиз бор. Эдгар Яковлевич айни пайтда тажрибали ўйинчилар атрофида жамоа тузишга ҳаракат қиляпти. Кечаги баҳсда ҳам олий лигада номи чиққан футболчилардан бир нечтаси иштирок этди.

Кечаги ўйинда "Андижон"нинг асосий таркиби қуйидагича кўринишда бўлди. Дарвозани молдовалик посбон Александр Мошняга қўриқлади. Ҳимоя марказида Ярослав Крушельницкий билан Даврон Турсунов, чап қанотда Иброҳим Отахонов, ўнг қанотда эса Асрор Раҳмонов ҳаракат қилишди. Ярим ҳимояда Санжар Асқаралиев, Асқар Жадигеров, Иқбол Акрамов, Тимур Васильев, Шукур Жумабоев сингари фтуболчилар тўп тепди. Ҳужумда эса Лочин Солиев ўйнади.

Кейинчалик иккинчи таймда Рустам Аъзамов, Эрнест Седько, Азиз Ғуломхўжаев, Акбар Хўжаев каби ўйинчилар майдонга тушишди. Асосий таркибга разм солиб қарасак, ўтган мавсум ўйнаган футболчилардан фақат Даврон Турсунов, Иброҳим Отахонов, Асрор Раҳмонов ва Лочин Солиев қолибди.

Ҳар қандай жамоанинг "мияси" ҳисобланадиган ярим ҳимоя "Андижон"да тубдан янгиланган. Аслида ярим ҳимоячи ҳисобланадиган Иброҳим Отахонов кеча чап қанот ҳимоясида ўйнади. Натижада ярим ҳимояда фақат янгилар ҳаракат қилишди. Бизга маълум бўлишича, Эдгар Гесс Андижонга борганидан сўнг клуб билан беш йиллик шартнома тузган ва эътиборни асосан маҳаллий ёшларга қаратиши айтилганди. Бироқ ҳозирча бунинг аксини кўряпмиз. Ва бунга табиий ҳол сифатида қарсак ҳам бўлади, негаки Гесс қайси жамоада ишламасин, урғуни доим тажрибали футболчиларга берган.

Шундан келиб чиқиб айтганда, бу йил ёшларни тарбиялайдими-йўқми, бир нарса дейиш қийин, чунки мураббий жамоани Крушельницкий, Жадигеров, Асқаралиев каби футболчилар атрофида тузишга ҳаракат қиляпти. Қолаверса, ярим ҳимоя деярли 100 фоизга янгинаётганини ҳисобга олсак, янги футболчиларнинг бир-бирини тушуниб кетишига қанча вақт керак бўлади, жамоа ўйинини кучайтириш учун мураббийга вақт етадими каби саволлар ҳам юзага келаверади. Олий лига бошланишига эса тобора оз вақт қоляпти.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика