Latest news

22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  1 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  14 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  16 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  17 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  6

"Андижон" мавсумолди йиғинлардан бирини Туркияда олиб боради News

"Андижон" мавсумолди йиғинлардан бирини Туркияда олиб боради

Маълумки, “Андижон” жамоаси келаси мавсумда ҳам олий лигада иштирок этади.
Албатта, “Андижон” клубининг 50 йиллик юбилейига бу муносиб совға бўлди. Бунинг учун жамоа раҳбарияти ЎФФ мутасаддиларига миннатдорчилик билдирган ҳолда, уларга янги мавсумда “Андижон” бошқача ўйин кўрсатишини, бундан буён жамоа олий лигадаги намунали клублар қаторидан ўрин олишга интилишини маълум қилди. Шу боис андижонликлар пухта қилиб 2015 йилги мавсумга тайёргарлик режасини тузиб чиқишди. Айни пайтда ҳали ҳеч бир жамоа чемпионат бошлангунига қадар қаерларда йиғинлар ўтказиши борасидаги режаларини оммага эълон қилмади. “Андижон” эса ўз режаларини жамоатчиликка тўла-тўкис етказишга қарор қилди.

Янги чемпионат бошлангунигача андижонликлар бешта ўқув-машғулот йиғинлари ўтказишни белгилаганлар. Дастлабки икки ҳафталик йиғин Андижонда ўтади. Бу йиғинда футболчиларнинг тикланиш жараёнига эътибор қаратилади. Янги йил байрамидан кейин жамоа яна Андижонда шуғулланади. Шундан сўнг тайёргарлик Тошкентга кўчади. Эътиборлиси, февраль ойида андижонликлар Туркияда йиғин ўтказишни режалаштиришган. Охирги йиғин эса яна пойтахтда бўлади.

“Андижон” жамоаси янги мавсумга мана бу график асосида ҳозирлик кўради:
1) 2014 йил 15-29 декабрь – Андижонда;
2) 2015 йил 4-18 январь – Андижонда;
3) 2015 йил 22 январь-4 февраль – Тошкентда;
4) 2015 йил 7-21 февраль – Туркияда;
5) 2015 йил 24 февраль-1 март – Тошкентда.

Учинчи йиғин якунида, яъни январнинг охири-февралнинг биринчи кунларида жамоа аъзолари ЎФФ қошидаги “Futbol-MED” тиббиёт марказида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишади.

Олинган маълумотларга кўра, 17 декабрь куни олий лига клублари ўртасидаги 2015 йилги чемпионат тақвимини тузиш учун қуръа ташланади. 24-миллий чемпионатнинг бошланиши эса 7-8 мартга мўлжалланмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика