Latest news

10:25Родригонинг вакиллари Англияда  4 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  9 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:00Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" 1:2  2 07:56Суперлига. Бугун бизни яна иккита учрашув кутиб турибди  12 07:35Суперлига. "Нефтчи" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Бухоро" – "Қўқон-1912" баҳсида эса ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  1 07:30Расман. "Ювентус" футболчиси АПЛга кўчиб ўтди  0 01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  1 01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  1 00:45Конференциялар лигаси саралаши финали. "Истанбул Башакшеҳир" дастлабки ўйинда мағлуб бўлди, Файзуллаевда дебют, Шомуродовда тўлиқ ўйин  69 00:29"Манчестер Юнайтед" трансфер ойнаси ёпилгунга қадар "Штутгарт" футболчисини сотиб олишни истамоқда  1

«Андижон» ФК мухлислар билан учрашди News

«Андижон» ФК мухлислар билан учрашди

Бугун Андижон шаҳридаги Заҳириддн Муҳаммад Бобур номли драма театрида «Андижон» жамоаси аъзолари мухлислар билан учрашди.
Янги мавсум бошланиши олдидан ўтказилган тадбирга вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ва вилоят ИИБ бошлиғи, клуб президенти Дилшодбек Бобожонов ҳам ташриф буюрди. Тадбирнинг дастлабки қисмида вилоят ҳокими сўзга чиқиб йиғилганларни бошланажак чемпионат ва келаётган Наврўз байрами билан қутлади.

«Ўтган йили севимли жамоамиз биринчи лигада ишончли ўйин намойиш этиб, ўз олдига қйўилган вазифани уддалади а бу орқали сиз мухлислар қатори мени ҳам қувонтирди. Насиб қилса буй ил ҳам жамоанинг барча уй ўйинларига кириб, ҳар томонлама қўллаб қувватлайман. Моддий томондан эса муаммолар бўлмаслигига вада бераман. Футболчиларимизга эса келгусида ҳам жароҳатларга дуч келмаслигини яратгандан сўраб қоламан. Мухлислар ҳақида гап кетганида андижонликларни эслаб ўтиш ўринли бўлади. Нодир Тўйчиев бошчилигидаги мухлисларни мамлакатимизда ўз мавқеига эга деб айта оламан»



 Шундан сўнг бош мураббий Азамат Абдураимов ҳам сўзга чиқиб бу йил ҳам раҳбарият ва мухлисларни ишончини оқлаш учун бор кучи билан ҳаракат қилишини айтиб ўтди.
Клуб президенти Дилшодбек Бобожонов ҳам сўзга чиқиб жумладан шундай деди: 

«Ассалому алайкум ҳурматли футболчилар ва азиз мухлислар. Сизларни кириб келаётган Янги футбол мавсуми ва қолаверса Наврўз айёми байрами билан чин дилдан муборакбод этаман. Жамоа ўтган йили олий лига йўлланмасини қўлга киритди. Бунда бош мураббий Азамат Абдураимовнинг катта меҳнати ётибди.  Бу йил ҳам «Андижон» жамоамиздан умидимиз катта. Мен шуни истардимки жамоамиз таркибида асосан маҳаллий ўйинчилар бўлишини. Тўғри бошқа вилоятдаги футболчилар ва легионерлар олиб келинди. Лекин келгусида андижонлик йигитлар жамоа шарафини ҳимоя қилишини хоҳлайман. Вилоятимизда футбол мактаблари ва болалар футболига эътибор катта. Насиб қилса бу ниятимиз ҳам келажакда амалга ошади деб ўйлайман. Мухлислар билан шу кунгача илиқ муносабатда бўлиб келганмиз. Бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади деб умид қиламан. Мен «Андижон»нинг ҳар бир уй ўйинини кўриб бораман. Ишқибозлардан шуни сўрардимки учрашув пайтида интизомли бўлиб, рақиб жамоа фанатларини ҳурмат қилган холда намуна бўлиши керак.



Сўнгра «Андижон» ишқибозлар клуби раиси Нодирбек Тўйчиев ҳам сўзга чиқиб жамоага омад тилади ва мухлислар ҳар душанба куни «Соғлом Авлод» стадионида тайёргарлик кўрганини унда нафақат жамоани қўллабғқувватлаш балки мухлислик маданиятини ҳам ўрганиш лозимлиги хусусида айтилган. «Андижон» мухлислар клуби ҳар йили ишқибозлар учун футболка ишлаб чиқаради. Бу йил ҳам анъанага содиқ қолиб, мухлислар клуби футболкаларни ишлаб чиқарган. Нодирбек Тўйчиев мазкур мухлислар клуби футболкаксидан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновга совғга қилди.

Тадбирнинг кейинги босқичи ёш хонанда Асилбекнинг «Андижон» жамоасига атаб айтган қўшиғи билан давом эттирилди. Шунингдек мухлислар ўзини қизиқтирган бир қатор саволлар билан футболчи ва бош мураббийга мурожаат қилди.  Шу тариқа учрашув ўз поёнига етди.


Исломбек РУСТАМБЕКОВ.
фото: Комилжон Икромов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика