Latest news

19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  3 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  24 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  14 16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  2 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  5 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  8 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1

"Андижон" эртадан йиғинни бошлайди News

"Андижон" эртадан йиғинни бошлайди

Аввал хабар берганимиздек, 18 декабрдан “Андижон” клуби қароргоҳида “қизғин ҳаёт” бошланади. Чунки шу кундан жамоамиз янги мавсумга тайёргарликни бошлайди.
18 декабрь куни мураббийлар ва футболчилар клуб базасига тўпланиб машғулотларга киришишади. Дастлабки йиғинда мураббийлар асосий эътиборни тикланиш машғулотларига қаратишади. Машғулотлар ихтисослаштирилган футбол мактаби интернатининг суниъй қопламали майдонида олиб борилади. Қолаверса, шу кундан таркибдаги ўзгаришлар ҳам маълум бўлади. Таркибни кучайтириш ва барча чизиқларда рақобатни ошириш учун айни пайтда бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Бу йил ижарага олинган ўйинчилар ўз клублари ихтиёрига қайтишган. Бош мураббий Азамат Абдураимов ўз интервьюсида Сергей Смородин, Сардор Соибов ва Ғиёс Комилов каби футболчиларни жамоада олиб қолишни айтиб ўтган. Таркибга кимлар қўшилиши ва жамоани қайси футболчилар тарк этиши йиғин бошланганидан сўнг маълум бўлади.

“Андижон”нинг дастлабки йиғини 30 декабрга қадар давом этади. Ушбу йиғин чоғида назорат ўйини ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика