Latest news

10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  1 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  2 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  6 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  2 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  19 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0

"Андижон": “DJ Piligrimm” ва Жавоҳир Зокиров хайрия учрашуви меҳмонлари News

"Андижон": “DJ Piligrimm” ва Жавоҳир Зокиров хайрия учрашуви меҳмонлари

Аввал хабар қилиб ўтганимиздек, эртага 13 ноябрь куни Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида ҳақиқий футбол байрами бўлиб ўтади.

Олий лигага чиққани муносабати билан “Андижон” жамоамиз хайрия-шоу учрашувини ташкил этмоқда.

Хабар қилганимиздек, эртага “Соғлом авлод” стадионида “Андижон” ва мамлакатимизнинг 5 карра чемпиони “Бунёдкор” жамоалари ўртасида хайрия-шоу учрашуви бўлиб ўтади. Учрашувни байрамона кайфиятда ўтказиш мақсадида ўйиндан олдин ишқибозлар учун концерт тадбири ҳам ўтказилади.

 Хайрия учрашувига эстрадамиз юлдузлари ташриф буюради. Шу жумладан, нафақат юртимизда, балки Россияда ҳам таниқли бўлган “DJ Piligrimm” ўз қўшиқлари билан мухлисларни хушнуд этади. Ишқибозлар нафафат унинг қўшиқларидан, балки футбол ўйинидан ҳам баҳраманд бўлишади. Боиси “DJ Piligrimm” шу куни “Андижон” – “Бунёдкор” учрашувида майдонга чиқиб футбол ўйнашни режалаштирмоқда.

Уни қайси жамоада тўп суриши ҳозирча сир бўлиб қолсин. Буни эртага стадионга келганингизда кўрасиз. Бундан ташқари таниқли актёр ва хонанда Жавоҳир Зокиров ҳам хайрия учрашувига ташриф буюради. Бундан кўриниб турибдики, эртага стадионга келадиган ишқибозлар асло зерикишмайди. Қолаверса, Андижонга машҳур қўшиқчи Севара Назархоннинг ҳам келиши кутилганди. Аммо хизмат сафари туфайли Назархон эртанги тадбирда иштирок эта олмайди.

Эътиборлиси, Сервар Назархон футболни яхши кўришини ва “Андижон” жамоасига бефарқ эмаслигини айтиб ўтган. Шу ўринда айтиб ўтмоқчимизки, эстрада юлдузлари Жаҳонгир Позилжонов (“Божалар”) ҳамда актёр Алишер Узоқов хайрия учрашувига айрим сабаблар туфайли кела олишмаса-да, “Андижон” жамоасини олий лигага чиққани билан қизғин табриклашди. Шунингдек, таниқли инсонлар томонидан жамоамиз номига кўплаб табриклар келди.


Миллий терма жамоамиз ва “Бунёдкор” клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов кеча “Футбол шарҳи” кўрсатувида “Андижон” жамоаси томонидан уюштирилаётган хайрия учрашувига ҳам тўхталиб бу ҳақда илиқ фикрлар билдирди. Шунингдек, Қосимов ҳасталикка чалинган Дмитрий Краевга соғлиғ тилади. Қолаверса, мураббий Андижонда ўтказиладиган хайрия учрашувида қатнишишни хоҳлаганини, аммо терма жамоа билан Вьетнамга кетиши туфайли бора олмаслиги афсус билан айтиб ўтди.

Шу жумладан эртага хайрия учрашувига “Спорт” телеканали ҳодими, “Футбол шарҳи” кўрсатувининг муаллифи Зафар Имомхўжаев ҳам ташриф буюриб репортаж тайёрлайди.

Эслатиб ўтамиз, эртага хайрия-шоу учрашуви “Соғлом авлод” стадионида соат 12:00да бошланади. “Андижон” – “Бунёдкор” учрашувидан олдин “Андижон” фахрийлар жамоаси ва “Андижанка” қизлар жамоаси ўртасида ўртоқлик ўйини ҳам бўлиб ўтади. “Андижон” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашув соат 14:00да бошланади.

Ушбу хайрия учрашувидан тушган пуллар жамоамиз ҳужумчиси Дмитрий Краевнинг даволаниши учун унинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Яна бир бор мухлисларни эртага “Соғлом авлод” стадионига чорлаймиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика