Latest news

20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  27 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  6 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  8 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0

"Андижон" дастлабки йиғинни якунади News

"Андижон" дастлабки йиғинни якунади

"Андижон" ҳам дастлабки йиғинни тугатиб, қисқа муддатли таътилга чиқди.
Энди жамоа аъзолари 3 январь куни яна клуб қароргоҳида йиғилади. Бу ерда мазкур йиғин 15 январгача давом этиши режалаштирилган. Шундан сўнг Тошкентга борилади. Бургутлар феврал ойида ташкил этиладиган ПФЛ Кубоги турнирида ҳам иштирок этишни мақсад қилган.

Жамоа сафидаги ўзгаришлар ҳам айнан тайёргарликнинг иккинчи қисмидан бошланади. Бу йил жамоа сафида ҳаракат қилган Юрий Цой, Акмал Турсунбоев, Афзал Азизов, Икром Ибрагимов, Фурқат Ҳасанбоев, Акрам Комилов, Андрей Сидоров каби ўйинчилар жамоанинг декабрь ойида ташкиллаштирилган йиғинида иштирок этмади. Айтишларича клуб бу футболчилар билан ҳамкорликни тўхтатган.

"Андижон" учун бегона бўлмаган Шуҳрат Мирхолдиршаев келаси йил бургутлар сафида ҳаракат қиладиган бўлди. Тажрибали футболчи 15 январдан жамоа ихтиёрига етиб келиши айтилмоқда.

Шунингдек бу йил жамоада ўйнаган Сергей Смородин, Ғиёс Комилов ва Сардор Соибовнинг яна клубда қолиши аниқ бўлган.

Бундан ташқари жамоа раҳбарияти яна бир қатор футболчилар билан музокара олиб бораётган бўлса ажаб эмас. Хориждан келиши таҳмин қилинаётган легионерлар катта эхтимол билан литвалик  футболчилардир. Маълумотларга кўра улардан бири марказий ҳимоячи бўлса, иккинчиси ҳужум чизиғида тўп тепади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика