Latest news

15:52Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим"  2 15:27Кака Бразилия терма жамоасида Карло Анчелоттига ёрдам бериш истагини билдирди  2 14:59Ҳимояда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. "Реал"нинг 4 нафар ҳимоячиси КЖЧда иштирок этиши мумкин  1 14:35Аббос Файзуллаев кечаги хатоси учун ЦСКА мухлисларидан кечирим сўради  3 14:08Агент Клоппнинг "Рома"га тайинлови масаласида баёнот берди  3 13:44ЎФА вакиллари "Шўртан" футбол академиясида бўлди  0 13:25"Бунёдкор" "Навбаҳор" билан ўйинда адолатсизликка учрадими? Суперлиганинг 10-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 13:10Ёзда эркин агентга айланадиган АПЛ футболчилари  4 12:42"Цементчи" "Арал" билан ўйин учун Нукусга бормайди. Жамоага техник мағлубият ёзилди  4 12:13"Милан" ярим ҳимоячиси "Реал"ни эмас, "Манчестер Сити"ни танлади  5 11:45"Артета эффекти": Райс "Арсенал"да олдинги фаолиятидагидан кўра кўпроқ гол урди  1 11:12Бразилиялик афсона ёнғин оқибатида касалхонага тушиб қолди  5 10:36ЦСКА устози кечаги учрашувдан сўнг Файзуллаев ҳақида фикр билдирди  11 10:05"Ливерпуль", "Бавария" собиқ футболчиси 42 ёшда футболчилик фаолиятини якунланади  3 09:34Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур баҳслари давом эттирилади  1

"Андижон" - "Бунёдкор" шоу учрашувига таклиф этамиз News

"Андижон" - "Бунёдкор" шоу учрашувига таклиф этамиз

Бу йил биринчилик баҳсларини муваффақиятли ўтказган “Андижон” жамоасини яна кучлилар сафида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритди.
 Жамоамиз олий лигага қайтгани муносабати билан мавсумни байрамона руҳда якунлашни мақсад қилган. Шу боис 13 ноябрь куни “Андижон” жамоаси хайрия учрашувини ташкил этмоқда.

13 ноябрь куни андижонликлар мухлислар “Соғлом авлод” стадионида ажойиб ўйинга гувоҳи бўладилар. Олий лигага қайтган “Андижон” жамоаси шу куни Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони бўлган Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Таъкидлаш жоизки, миллий терма жамоага чақирилган футболчилардан ташқари “қалдирғочлар”нинг барча ўйинчилари Андижонга ташриф буюришади. Шу куни “Соғлом авлод” стадионида ҳақиқий футбол байрами бўлади. Соат 12:00 концерт тадбири бошланади. Шунингдек, Республика чемпионатида фахрли 2-ўрин соҳиби бўлган “Андижон” фахрийлар жамоаси “Андижанка” қизлар жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ҳам ўтказади. Хуллас, шу куни стадионга келган ишқибозлар асло зерикишмайди. “Андижон” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги хайрия учрашувидан тушган маблағ жамоамиз ҳужумчиси Дмитрий Краевнинг даволаниши учун унинг ҳисоб рақибига ўтказилади.

13 ноябрь куни барча футбол мухлисларини “Соғлом авлод” стадионига чорлаймиз. Эслатиб ўтамиз, “Андижон” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашув соат 14:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика