Latest news

08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  1 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  0 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  7 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  11 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5

"Андижон"нинг тоза голи бекор қилинди ёхуд салом "ўзбек фильм"! News

"Андижон"нинг тоза голи бекор қилинди ёхуд салом "ўзбек фильм"!

Ёшларимизнинг кечаги ғалабаси ўз ўрнига, бундан ҳамма хурсанд. Лекин Суперлигадаги ҳакамлик бу йил яна катта саҳнага чиқадиганга ўхшамоқда.

Бунга яққол мисол "Сурхон" - "Андижон" учрашувидаги Раҳимбек Каримовнинг чиқарган қарорлари, ўйин натижасига таъсир қиладиган ҳолатларнинг юз бергани ва ҳоказо. Қуйида шу ҳақида тўхталамиз. 

1. "Андижон" гол урган вазият

65-дақиқада бурчакдан Сухроб Бердиев узатган тўпини Илдар Маматказин боши билан дарвозага йўллади. Бош ҳакам эса бу вазиятда ВАР қарорини тинглашга қарор қилди. Қуйидаги суратга эътибор беринг. Биринчидан "Сурхон" ҳимоячисининг оёғи чизиқдан ўтиб турибди. Бу вазиятда ҳеч қандай ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилмайди. 


Демак, мазкур ҳолатда "Андижон"нинг тоза голи ҳисобга олинмаган. 2та ракурсдан ҳам буни пайқаш қийин эмас. Иккинчи эътибор қилиш керак бўлган вазият, бу ерда ВАР чизиқни футболчининг товони орқасидан ўтказган. Фикримча, чизиқ айнан футболчининг оёғи турган жойдан чизилади. Бу борада фикрим хато бўлмаслиги учун, бир неча нафар ҳамкасбларимиз, тажрибали мутахассислар билан ҳам муҳокама қилдим. Улар билан ҳам деярли фикримиз бир жойдан чиқди. 



2. VAR`га сарфланган дақиқа 

Ҳакам иккинчи бўлимда Биргина шу вазиятнинг ўзига 7,5 дақиқа вақт сарфлади. Раҳимбек Каримов эса бутун бошли иккинчи таймга 9 дақиқа қўшиб берганига гувоҳ бўлдик. Икки жамоа ҳам камида 4 нафардан ўзгаришни амалга оширди. Энди ҳисоблаб кўринг, 7,5 дақиқани VAR`нинг ўзи олиб қўйган бўлса, футболчиларни алмаштиришга ҳам 4,5 дақиқа кетган. Орада "жароҳат"ланган футболчиларга ёрдам кўрсатилган. Хулосам, ҳакам қўшиб бериладиган дақиқаларни тўғри ҳисобга олмаган. Ростдан ҳам VAR`даги вазиятларни томоша қилиш, ўтириб олиб  хотиржам ўзбек филмни кўриш билан бир хил бўлиб қолмоқда. Футболчи гол ургач нишонлашни ҳам, нишонламасликни ҳам билмаяпти. Тезкор қарор қабул қилиш мумкинку. 


3. Рубин Хебайнинг четлатилиши  

Учрашув якунлангач шахсан ўзим Рубин билан гаплашдим. Унинг айтишича, у жаҳл устида албан тилида гапирган. Бу ҳакамга қаратилмаган. Раҳимбек Каримов, буни ҳақорат сифатида қабул қилиб иккинчи сариқ ва қизил карточкани кўрсатган. Балки ўзбекистонлик ҳакамлар қўшимча тил сифатида Албания, Сербия, Черногория давлатлари тилларини ўрганишаётгандир. Буёғи бизга қоронғу.  Учрашув якунлангач икки томон ўртасида айтишув кечди. Рефери ингилиз тилини тушунишини, Рубин уни ҳақиқатдан ҳам ҳақоратлаганини айтди. Ўзбекистон футбол ҳакамлар марказидан ўша вазиятнинг аудиоси ва аслида нима бўлгани ҳақидаги изоҳини кутиб қоламиз.



Бу ерда гап кимнидир оқлаш, тарафкашлик эмас. Юқоридаги ҳолат эртага бошқа жамоа билан такрорланади. Хатолар вақтида тақдим этилмаса, қўл қовуштириб ўтираверилса, якунда кимнингдир айби билан, кимдир чемпион бўлиб кетишига ҳеч ким кафолат бермайди. 

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика