Latest news

00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  3 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  1 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  20 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  85 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1013 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9

“Андижон”нинг Тошкентдаги йиғини якунланди News

“Андижон”нинг Тошкентдаги йиғини якунланди

Tags :  Андижон
Янги мавсумга пухта ҳозирлик кўриш мақсадида Тошкентда йиғин ташкил этган андижонликлар кеча пойтахт йиғинини якунлади.

Мухлисларга яхши маълумки, “бургутлар” у ерда ўқув-машғулотлар билан бирга бир қатор назорат учрашувларида ҳам майдонга тушди. Элдор Сакаев бошқарувидаги “Андижон”нинг навбатдаги босқич йиғини энди клуб қароргоҳида кечади. Режага кўра, жамоа аъзолари 18 февраль куни тушликдан сўнг Андижонда йиғилади ва машғулотлар Бўстон даҳасидаги, “Андижон” футбол клуби қошидаги “Вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби”нинг майдонида ўтказилади.  

 Таркибдаги сўнгги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, кеча “Қизилқум”га қарши ўтказилган синов-назорат баҳсидан сўнг, мураббийлар Ҳусан Олимжонов билан хайрлашишга қарор қилди. “Машъал” жамоасидан таклиф этилган иқтидорли посбон эндиликда ўзига янги жамоа топиши мумкин. Шунингдек ҳимоячи Аваз Агалиев ҳам Фарғонанинг “Нефтчи” клубидан тушган таклифни қабул қилган кўринади.  

“Андижон” таркибига ҳужумчи Даврон Исоқов келиб қўшилганини қайд этиш лозим. Ўтган мавсум Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси таркибида тўпурарлик маҳоратини кўрсатган Исоқов катта эҳтимол билан жорий йил “Андижон” шарафини ҳимоя қилади.  

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика