Latest news

19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  2 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  6 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  12 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  12 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  4 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  15 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  8

"Андижон"нинг Суперлигадан тушиб кетиши, 18-рақамни танлаши ва мураббийлар ҳақида" - Абдуғани Камолов билан интервью News

"Андижон"нинг Суперлигадан тушиб кетиши, 18-рақамни танлаши ва мураббийлар ҳақида" - Абдуғани Камолов билан интервью

2021 йил Суперлигадан тўғридан-тўғри тушиб кетган яна бир жамоа "Андижон" ҳисобланади.

"Бургутлар" мавсум давомида турли даражада ўйинларни ўтказишди. Айрим баҳсларда ўйин бўйича устунлик қила туриб якунда мағлубиятга учраган бўлса, яна айрим баҳсларда фақат натижа ўхшади. Қисқа қилиб айтганда жамоага барқарорлик етишмади. Бу борада жамоанинг ёш футболчиси Абдуғани Камолов фикрлари билан ўртоқлашди.

- Абдуғани дастлаб мавсум якунлари бўйича хулосаларингиз билан ўртоқлашсангиз. "Андижон"нинг Суперлигадан тушиб кетиши қандай омилларга боғлиқ бўлди?

- Биласиз 2020 йил жамоа Суперлигада қолгач янгитдан жамоа шакллантирилди. Шу боис бир-биримизни тушуниб кетиш қийин кечди. 70 фоиз футболчилар янги ҳисобланади. Биринчи давра охирига келибгина ўз ўйинимизни топдик, деб ўйлайман. Сўнгги тўртта турда мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатдик. Иккинчи даврада жамоамизни Мартин Боаке, Дониёр Абдуманнопов, Жасур Жалолиддинов, Дониёр Исмоилов сингари етакчилар тарк этишди. Қайсидир маънода уларнинг ўрни сезилди. Менимча ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ. "Пахтакор", "Навбаҳор", "Машъал" билан баҳсларда тарихий ғалабалар қўлга киритилди. Айрим беллашувларда кучимиз ва омадимиз етишмади. Дейлик "Қўқон-1912" билан баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётганимизда, якунда дуранг ўйнадик. "Насаф", АГМК билан кечган беллашувларда ҳам шундай ҳолат кузатилди. 

- Биринчи даврада тартиб-интизом билан боғлиқ муаммолар бўлган экан...

- Жамоада аҳиллик яхши даражада эди. Албатта Ёрқин Назаров келгач ўйин схемамиз ўзгарди. Ҳужумкор футбол кўрсатишни бошладик. Бунда Ёрқин ва Донёр акани ҳисасси катта бўлди. 

- Иккинчи давра стартига 3 кун қолганда Виктор Кумиков келди. Нима, деб ўйлайсиз у ўзи истаган футболчиларни таклиф қила олмадими ёки жамоадаги бор ижрочилар мураббийнинг услубига мос тушмади?

- Менимча ҳаммаси жойида бўлди. Иккинчи даврада легионерлар ҳисобига кучайтирдик. Яна тактика ҳам ўзгарди. Лекин биз мураббий айтган кўрсатмаларни юз фоиз бажара олмадик. Ҳаммамиз бирдек айбдормиз. Хорижлик футболчиларнинг савияси ёмон эмасди, лекин мослашиб кетишга қийналишди. Уларнинг орасида Пламен Димов яққол ажралиб турди. Ҳақиқий етакчи. 

- Сафар ўйинларига айрим жамоалар учрашув куни боришади ва тикланишга улгуришмайди. "Андижон"да бу борадаги вазият қандай эди?

- Молиявий томондан ҳаммаси яхши. Ҳар бир ўйиндан бир кун олдин бориб дам олишга ва тикланишга вақт ажратиларди. Ҳозир клубнинг олдимизда қарздорлиги йўқ. 

- "Навбаҳор", "Андижон", "Машъал" билан ўйинлардаги тарихий ғалабалардан қайси бирининг аҳамияти катта?

- Ҳар бир очконинг қадри баланд. Ҳар бири ёқимли. 

- Жамоадаги қувноқ ва жиддий футболчи ким?

- Кайфият улашувчи футболчи Иброҳим Отахонов, Мардон Абдуллаев. Жиддий футболчи Абдувоҳид Ғуломов. 

- 18 рақамда тўп тепдингиз. Ушбу рақамда "Барселона"да Хорди Альба тўп тепади...

- Европадан Альбанинг ўйини ёқади. Шу боис 18 рақамни танладим. Ҳозирда "Андижон" билан амалдаги шартномам якунланди ва клуб билан дўстона хайрлашдик. Мухлисларга катта раҳмат айтаман. Жамоанинг яхши ва ёмон кунларида ёлғизлатиб қўйишмади. Клуб раҳбариятига ҳам ҳам миннатдорчилик билдираман. "Андижон"да ўйнаб кетишимга ёрдам берган Ёрқин Назаровга ташаккур. Кейинги қароримни ота-онам, мураббийларим билан маслаҳатлашиб ҳал қиламан.

Абдулазиз Искандаров

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика