Latest news

01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  1 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0

"Андижон"нинг словениялик легионери қаерда? News

"Андижон"нинг словениялик легионери қаерда?

"Андижон" ярим ҳимоячиси Алтин Крезиу сўнгги 2 та ўйинда қайдномадан жой олмади.

У охирги бор 26 июнь куни Суперлига 14-тури доирасидаги "Хоразм" билан ўйинда захирадан қўшилиб, бор-йўғи 11 дақиқа ҳаракат қилганди.

5 июль кунги "Андижон" – "Бунёдкор" учрашувидан сўнг андижонликлар бош мураббийи Максим Шацкихдан "Алтин Крезиу нега захирада қоляпти?", деган саволга қуйидагича жавоб берган:

"Ким қандай ишласа, шунга яраша ўйнайди. Бу ҳақида ҳар куни ўйинчиларга айтаман ва буни улар яхши билишади. Бу нормал жараён деб ҳисоблайман. Машғулотларда борини бериб меҳнат қилиш керак. Бошқа йўл ҳам йўқ".

Биз Крезиу ҳақида "Андижон" матбуот хизматидан маълумот сўрадик ва қуйидагича жавоб олдик.

"Алтин Крезиуда бироз жароҳат бор. Шунинг учун у жамоага ёрдам беролмаяпти", – деди "Андижон" матбуот котиби Шуҳратбек Жўраев.

23 ёшли Крезиу жорий мавсум "бургутлар" таркибида 14 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика