Latest news

01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  1 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  5 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  0 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  12 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  23 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  13 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  62

"Андижон"нинг келажаги, сўнгги йиллардаги пасайиш ва "Навбаҳор" билан ўйин". Иброҳим Отахонов билан интервью News

"Андижон"нинг келажаги, сўнгги йиллардаги пасайиш ва "Навбаҳор" билан ўйин". Иброҳим Отахонов билан интервью

Суперлиганинг 12-турига келиб "Андижон" жамоаси узоқ кутилган ғалабани қўлга киритди.

"Навбаҳор" билан кечган учрашувда Ёрқин Назаров шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Ҳимоя чизиғи вакилларининг ишончли ҳаракатлари жамоанинг ютуғида катта рол ўйнади, дея оламиз.

Мазкур учрашувдан сўнг жамоанинг кам сонли тажрибали футболчиларидан бири Иброҳим Отахоновга бир нечта саволлар билан юзландик.

- Дарҳақиқат кеча чинакам дерби гувоҳига айландик. "Андижон" тактик томондан "Навбаҳор"ни ютди, десак муболаға бўлмайди. Танланган тактика ва ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Фикрингизга қўшиламан. Тўғри айтдингиз, танлаган тактикамиз иш берди. Учрашувга тайёргарлик жараёнида "Навбаҳор"нинг сўнгги ўйинларини ўрганиб чиққандик. Шундан келиб чиқиб ўз ўйинимизни ташкил қилишга ҳаракат қилдик. Якунда биз учун омадли кеча бўлди. Стадионга ташриф буюриб қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. 

- "Андижон" шу пайтга қадар "Навбаҳор" майдонида ғалаба қозонишни уддасидан чиқа олмаганди. Нима, деб ўйлайсиз, балки мазкур жиҳат ҳам жамоага қўшимча мотивация бердими?

- Ҳа, жамоамизга Наманганда ютуқни қўлга киритиш насиб қилмаганди. Янги тарих яратдик, десам ҳам бўлади. 

- Жамоанинг Суперлигада биринчи даврадаги иштироки борасида нима дея оласиз? Лекин сўнгги турларга келиб "Андижон"нинг ўйинида ижобий ўзгариш борлигини пайқадик...

- Тўғри таъкидладингиз. Биласиз, жамоамиз ёш футболчилар билан янгидан шаклланмоқда. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Ўз ўйинимизни топиб олиш қийин кечди. Охирги учрашувларда ўзимизга бўлган ишонч ортиши ҳисобига ўйинимиз ҳам ўхшади ва мана натижа ҳам секин-аста келди. 

- Жамоадаги кам сонли тажрибали футболчилардан бири бўласиз. Шунингдек ҳақиқий Андижон ўғлонисиз десак муболаға бўлмайди. Мавсум бошида яна катта футболга қайтдингиз. Бунга нима туртки бўлди ?

- "Андижон" мен учун бегона жамоа эмас. Клубнинг эшиклари мен учун ҳамиша очиқ, деб ўйлайман. Мураббийлар мени жамоада кўришни исташди. Уларга қўлимдан келганича ёрдам беришга ваъда бердим. 

- Клубнинг сўнгги йилларда жон сақлаш учун курашгани ачинарли ҳолат эмасми?  

- Жамоа охирги мавсумларда Суперлигада қолиш учун ҳаракат қилаётгани тўғри. Лекин бугунги кунда "Андижон"да катта ўзгаришлар бўлмоқда. Клуб президенти Журъатбек Қувватов 3 йил ичида жамоани кучлилар қаторига олиб киришга бел боғлаган. Барча бирдек ҳаракат қилмоқда. Раҳбариятнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. 

- Сўнгги дақиқаларда ҳимоячи Усмонали Исмоналиевнинг ҳужумга ўтиши олдиндан ўйланган тактика эдими?

- Ўйин дурангга қараб кетаётганди. Биз охирги дақиқалар қолганини билиб ҳужумга ўтдик. Усмонали Исмоналиев ҳужумчи ролида жуда яхши ўйнади ва тўпни яхши қабул қилиб олиб ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. 

-  Андижон футболининг эртасини қандай кўряпсиз?

- "Андижон"нинг келажаги борлиги аниқ. Амалга оширилаётган ишлар ўз мевасини беришига ишонаман. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика