Latest news

18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  4 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  57 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  2 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  5 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14

Андижоннинг икки жамоаси Қозоғистондаги турнир совриндорлари! ФОТОГАЛЕРЕЯ News

Андижоннинг икки жамоаси Қозоғистондаги турнир совриндорлари! ФОТОГАЛЕРЕЯ

Tags :  Андижон
Кеча Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида собиқ Иттифоқ меҳнат қаҳрамони Боранбек Шукурбеков хотирасига бағишланган футбол турнири якунланди.

Турнир илк ярим финалида Андижоннинг икки жамоаси ўзаро тўқнаш келди. Унда Андижон футбол академияси жамоаси Андижон вилояти футболга ихтисослаштирилган мактаб интернатини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ярим финалнинг иккинчи тўқнашувида Қозоғистоннинг "Арис-1" ёшлари "Арис-2" устидан 4:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Турнирнинг 3-ўрин учун ўтказилган Андижон ВФИМИ - "Арис-2" жамоалари ўртасидаги баҳснинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида андижонликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Финалда эса "Арис-1" меҳмон Андижон футбол академиясини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Турнир якунларига кўра, Андижон футбол академияси жамоаси 2, Андижон ВФИМИ 3-ўринни қўлга киритди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика