Latest news

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  17 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

«Андижон»нинг дастлабки йиғини якунига етди News

«Андижон»нинг дастлабки йиғини якунига етди

Tags :  Андижон
Мавсум-2016ни омадсиз ўтказган «бургутлар» олий лигани тарк этди.

Эндиликда жамоа келаси мавсумни биринчи лигада ўтказади. Бир йилнинг ўзидаёқ яна элитага қайтишни ўйлаётган «Андижон» декабрь ойида қисқа муддатлик йиғин ўтказди. Ушбу йиғин чоғида асосан маҳаллий йигитлар иштирок этганини эътироф этиш керак. Боиси асосий таркиб аъзоларининг деярли барчаси ўзларига бошқа жамоа топишга қарор қилишмоқда. Фақатгина ҳозирча Иброҳим Отахонов билан Фарҳод Бекмуротов қолган холос. Улар билан биргаликда асосан ёшлар жамоасида ўйнаган футболчилардир. Шунингдек ортда қолган мавсумни «Обод»да ўтказган андижонлик футболчи Акбар Ходжаев ҳам жамоага қайтиб келди ва йиғинда иштирок этди.  Машғулотларга мураббийлардан Виталий Легай, Расул Раҳмонов ва Қобилжон Олимжонов бошчилик қилди.

Дастлабки йиғин сўнггида мураббийлар «УзТонгХонгКо» (завод жамоаси) билан назорат учрашувини  ташкил этиб футболчиларнинг имкониятини кўздан кечириб олди. Баҳсда 3:3 ҳисоби қайд этилди.

«Андижон»: Даврон Жўрақулов, Артур Маматказин, Дилмурод Маҳмудов, Шояд Муллажонов, Акбар Ходжаев, Иброҳим Отахонов, Фарҳод Бекмуротов, Фарруҳ Мирзаев, Жаҳонгир Мақсудов, Алишер Абдувоҳидов, Аваз Олимжонов.
Захирадан тушганлар: Баракатилло Исроилов, Аҳрор Ўктамов, Аброр Комилов, Бахтиёр Қосимов, Сирожиддин Еттибоев ва бир нечта ёшлар.


Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика