Latest news

11:05Футзал. Бугун терма жамоамиз Озарбайжонга қарши баҳс олиб боради  0 10:40Али Ашур: “Ўйинчиларимдан хурсандман, 0:0 ҳисобидан хурсанд эмасман”  0 10:13Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 либосини тақдим этди  2 09:45"Бу ёлғон". Ламин Ямал соғлиғидаги муаммолари ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди  1 09:16Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:48EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  1 08:20Максим Шацких: “Биз рекорд сари боряпмиз”  8 08:15ОЧЛ-2. "Ал Ҳалдия" – "Андижон" 0:0  2 07:53Sofascore. Ўсмирларимиз кечаги супер ғалабадан сўнг неча баҳога лойиқ кўрилдилар?  5 07:28ОЧЛ 2. "Ал Насср"да йирик ғалаба, Ашурматов энг зўрлардан бири бўлган баҳсда "Истиқлол" дуранг ўйнади ва қўшниларимизда мағлубият  0 03:10ЕЧЛ. "Интер" "Қайрат"ни енгди, "Бенфика" "Байер"га ютқазди ва бошқа натижалар  1 03:00ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади  56 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Боруссия Д"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ҳусанов захирада қолди  14 01:24ЕЧЛ. "Қорабоғ" "Челси" билан дуранг ўйнади, "Вильярреал" "Пафос"га ютқазди  5 00:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0

Андижоннинг “АФА-SGS Shiringaz-2005” жамоаси Қозоғистондаги турнирда финалга чиқди News

Андижоннинг “АФА-SGS Shiringaz-2005” жамоаси Қозоғистондаги турнирда финалга чиқди

Аввал хабар берганимиздек, айни дамда Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида МДХ давлатлари иштирокида 13-14 ёшли болалар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Унда Андижон вилояти академиясининг “АФА-SGS Shiringaz-2005” ва “АФА-SGS Shiringaz-2006” жамоалари иштирок этмоқда.

Кеча мусобақанинг ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда 2005 йилда таваллуд топган андижонлик ёшлар Қирғизистон пойтахти Бишкекнинг “Дордой” жамоасига қарши тўқнаш келди. Хабарингиз бор, яқинда Андижон вилояти академиясининг катта мураббийи Язгелди Кутданов вафот этди. Шу муносабат билан “АФА-SGS Shiringaz-2005” - “Дордой” учрашуви олдидан 1 дақиқалик сукут сақланди. Қизиқарли ва муросасиз кечган ярим финал баҳсида андижонлик ёшлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. “АФА-SGS Shiringaz-2005” нинг ҳар икки голига ҳам Ўктамбек Абдумаликов муаллифлик қилганини айтиш лозим. Шу тариқа Шохруҳ Ишанов бошқварувидаги жамоа мусобақанинг финал йўлланмасини қўлга киритди.
Энди “АФА-SGS Shiringaz-2005” жамоаси финалда чемпионлик учун Сирдарё вилоятининг “Сирдарё” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Мазкур мусобақада қатнашаётгган Лочин Гулдаев бошқарувидаги “АФА-SGS Shiringaz-2006” жамоаси эса ярим финалда “Кайрат-академия” жамоасига 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирдаги иштирокини якунлади.


“АФА-SGS Shiringaz-2005”  жамоаси


Учрашув 1 дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди.


“АФА-SGS Shiringaz-2005”  футболчилари Язгелди Кутданов вафоти муносабати билан қора лента билан тушишди.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика