Latest news

19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  19 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  377 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  5 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  34 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3

“Андижон”нинг ишқибозлари қишда айиқни ҳам ўйнатиб юборади” – Суперлига 24-тур ўйинлари Мурод Исмоилов нигоҳида News

“Андижон”нинг ишқибозлари қишда айиқни ҳам ўйнатиб юборади” – Суперлига 24-тур ўйинлари Мурод Исмоилов нигоҳида

Мухлисларга яхши маълумки, Суперлига ўйинлари ниҳоясига етишига ҳам учта тур қолди. Олдинда турган ҳар бир баҳс ишқибозларни қаттиқ хаяжон остида ушлаб турибди десак муболаға бўлмайди.

Совринли ўринлар учун кураш қандай жиддий кечаётган бўлса, аутсайдерлар пойгасида ҳам интрига юқори даражада кечмоқда дейиш мумкин. Маълум муддатлик қисқа муддатли танаффусдан кейин бугун Суперлиганинг 24-тур учрашувларига старт берилади. Бўлажак баҳслар олдидан марғилонлик таниқли мураббий Мурод Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик. Ўз вақтида “Пахтакор”, “Нефтчи”, “Қўқон-1912”, “Металлург” ҳамда “Турон” жамоаларида мураббийлик қилган мутахассис 24-тур баҳсларига қисқача тўхталиб ўтиб, ўз қарашларини баён этди.

АГМК – “Андижон”
Маҳорат, инфратузилма, турнир жадвали ва хоказолардан келиб чиқса, АГМК фаворит. Лекин “Андижон”ни охирги ўйинларини оладиган бўлсак, жамоада кайфият бор. Қолаверса мухлислари қишда айиқни ҳам уйнатиб юборади. Ушбу баҳсда VAR тизими ишлар экан. Учрашувга тайинланган ҳакам ҳам анча савияли. Назаримда ўйин мураббийлар жангига айланса керак. Чунки иккала жамоа мураббийлари жуда сабр қилишни биладиган инсонлар. Қайси жамоа ўз услубига, ва мураббийни кўрсатмасига амал қилса, ютиб кетиши мумкин.

“Бунёдкор” – “Қизилқум”.
Бу жамоалар икки хил. Бирида махорат ва салобат бўлса, иккинчисида ёшлик, шижоат мужассам. Лекин уйда ўйнагани ҳисобига “Бунёдкор”да ғалаба бўлган имконият кўпроқ.

“Навбаҳор” – “Металлург”.
“Навбаҳор” уйда ўйнаганда, хоҳлаган жамоани тиз чўктира олади. Агар жамоада кайфият яхши бўлса. Ҳозир жамоада кайфият қандайлигини билмайман. “Металлург”га эса очколар сув ва ҳаводек зарур. Бироз муаммо бўлиши мумкин. Чунки янги мураббийни йигитлар қанчалик тушунишади, мураббий нималарга эътибор беради билмадим. Ишонаман, мухлислар ҳам стадионда далда бўлиб туришади.

“Локомотив” – “Сўғдиёна”.
“Сўғдиёна” фаворит! Чунки уларни турнир жадвали ҳам шунга мажбур этади. Ахир медаллар учун бунчалик якин келмаган эди жамоа.

“Пахтакор” – “Сурхон”.
“Пахтакор” муддатидан аввал чемпион бўлди. Юзаки қарасак уларга керак эмас ўзини қийнаш. Мураббийлар мазкур учрашувда шу кунга қадар кам ўйин амалиётига эга бўлган, деярли ўйнамаган ёшларни қўйиб ўйнатиши ҳам мумкин. Лекин ишонаманки, у ерда профессионаллар бор. Шунчаки ўткинчи ўйин бўлмайди.

“Машъал” – “Турон”.
Хафа бўлмасаларинг, “Турон”га мухлислик қиламан. Ва албатта унинг ютишини хоҳлайман. Бироқ бу - ўйин.



Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика