Latest news

01:17"Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони Қироли кубоги соҳиби!  1 00:45Дембеле Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақида: "У "Реал"да ўйнашни орзу қилганди"  0 00:16Роналду "Ал Насср" билан шартнома имзолаган  0 23:53"CAFA U17 Championship 2025". 3-ўрин учун баҳсда Туркманистон Қирғиз Республикаси ёшларини пенальтилар сериясида мағлуб қилди  2 23:36БУМ! "Рома"нинг янги бош мураббийи деярли аниқ!  8 23:10Ар Риёд сари йўл Бишкекдан бошланади  2 22:50Жеко "Фенербахче"дан кетди  2 22:15Бруну кетадими? Аморим жавоб берди  2 21:46"Милан" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга ошириши мумкин  3 21:16Расман: "Ливерпуль" "Байер" футболчисининг трансферини эълон қилди  7 20:47"Лион" футболчиси Манчестер сари йўл олишга рози  0 20:29"Ал Ҳилол" яна бир супер трансфер амалга оширишни режа қилган  1 19:38"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешни КЧЖгача ўз сафига қўшиб олмоқчи. Саудияликлар МЮ катта таклифни қабул қилиши мумкин деб ҳисоблайди (ESPN)  0 18:56Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистонни мағлуб этди  1 18:53Расман: Ирисметов ва Беғамов "Нефтчи"ни тарк этди  18

Андижонда хотира турнири бўлиб ўтди ФОТО News

Андижонда хотира турнири бўлиб ўтди ФОТО

Кеча Андижон шаҳрида фахрийлар ўртасида хотира турнири бўлиб ўтди.

Марҳум собиқ ҳакамлар Азимжон Аҳмедов, Шавкатбек Раҳимов ва Алижон Маражабов хотирасига бағишланган турнирда жами бешта жамоа иштирок этди. “Андижон-1”, “Андижон-2”, “Шаҳрихон”, “Учкўприк”, “Наманган” фахрийлар жамоаси ғолиблик учун кураш олиб борди. Бу каби турнирларда қайсидир жамоани ғолиб чиқиши муҳим аҳамият касб этмайди. Асосийси эски қадрдонлар турнир баҳона бир-бири билан учрашиб, дийдорлашишдир. Андижондаги турнирда ҳам шу каби холатни кўриш мумкин эди. Илгари майдонда бирга ёнма-ён харакат қилганлар шу куни турнирда учрашди.

Ҳар бир фахрий жамоаси ғалаба илинжида астойдил харакат қилганини пайқаш қийин эмасди. Айниқса Намангандан келган чарм тўп усталари бир-бирини майдонда сўзсиз тушунишлари оқибатида финалга қадар етиб борди ва якунда турнир ғолиби бўлди. Андижонликлар таркибида эса ўзига яраша йўқотишлар мавжуд эди. Шу боис улар иккинчи ўринни қўлга киритди. Учинчи ўрин эса “Шаҳрихон” жамоасига насиб этди.

Дарвоқе, “Наманган” ва “Андижон-1” жамоалари иштирокидаги финал ўйинини таниқли собиқ ҳакамлар, Муҳаммадқосим Тўхтасинов билан Исломжон Раҳимов бошқариб борди.

Албатта фахрийлар ўртасидаги ҳар бир ўйин қизиқарли ва кескин курашларга бой тарза кечди. Хаттоки турнирга таклиф этилган тез тиббий ёрдам ходимларига ҳам баъзида иш топилиб тургани эътиборимизни тортди.

Собиқ футболчи Рафаэль Муслимовга қарашли бўлган суньий майдонда, мезбонлар томонидан иштирокчиларга барча шароитлар яратиб берилганини ҳам эътироф этиб ўтиш жоиздир.

Хотира турнирининг якуний қисмида ташкилотчилар томонидан иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Тадбир якунида Андижон вилояти футбол федерациясининг биринчи вице-президенти Алишер Узоқов сўз олиб, иштирокчи жамоаларга ўз миннатдорчилигини билдириб, марҳумларнинг охирати обод бўлишини тилади.

Шундан сўнг мезбонлар томонидан чойхонада иштирокчиларга зиёфат дастурхони ёзилиб, меҳмондўстлик кўрсатилди.

Наманган фахрийлар жамоаси


Шаҳрихон фахрийлар жамоаси


Учкўприк фахрийлар жамоаси


Андижон-2 фахрийлар жамоаси



АФФ биринчи вице президенти Алишер Узоқов Наманган жамоасини тақдирламоқда


Наманган фахрийлар жамоасидан Алижон Маражабовнинг фарзанди Анвар Маражабовга совға


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика