Latest news

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  16 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

Андижонда вилоят футбол федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ News

Андижонда вилоят футбол федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

20 сентябрь, чоршанба куни Андижон шаҳрида вилоят футбол федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур навбатдан ташқари йиғилиш Бўстон даҳасида жойлашган “Болалар ва ўсмилар футбол мактаби”нинг анжуманлар залида кечди. Уни вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Бекзод Каримов ташкил этиб, бир қатор масалалар юзасидан йиғилиш қатнашчиларига маълумот бериб, камчилик ва келгусида қилиниш лозим бўлган ишлар юзасидан таклифларни тинглади.

Вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Бекзод Ҳамидуллаевич кенгаш аъзоларини бирма-бир таништириб ўтиш билан бир қаторда, вилоят миқёсида янги жорий этилган турли ёшдаги терма жамоалар бош мураббийлари ва уларнинг ёрдамчиларини ҳам ўқиб эшиттирди. Болалар футболида фаолият юритиб келаётган малакали мураббийларни ҳар бир ёш терма жамоасига бош мураббий ва ёрдамчи сифатида тайинлашдан мақсад, қишлоқ ва чекка-чеккка туманлардаги иқтидорларни излаб топиш, муносибларини вилоят терма жамоасига жалб этиш орқали Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларига тайёрлаб беришдир. Қолаверса вилоятнинг асосий жамоаси “Андижон”га ҳам иқтидорли ўйинчиларни тарбиялаб бериш хусусида ҳам сўз борди. Мазкур ишларни назорати бугунги кунда “Андижон” жамоасини бошқариб келаётган Усмон Тошев зиммасига юклатилганини, “Про” лицензиясига эга бўлган мутахассис ўз билим ва тажрибасини маҳаллий мураббийларга ҳам етказиб бериш кераклиги айтилди.

Ушбу йиғилишда вилоят футболи равнақи йўлида хизмат қилиб келаётган мураббийлар, назоратчи-ҳакамлар, фахрийлар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди. Йиғилиш кун тартибидан ўрин олган асосий масала бу – янги жорий этилган қўмиталар ва уларнинг раиси ҳамда аъзолари мажлис иштирокчиларига ўқиб эшиттирилди. Вилоят футбол федерациясининг уставига киритилган бир қатор қўмита аъзолари таништирилиб, уларга йиғилиш қатнашчилари бир овоздан ўз овозларини берди.

Вилоятда ҳар йили ўтказилиб келинадиган иккинчи лига мусобақасининг савиясини янада кўтариш. Қолаверса болалар футболидаги йўналишни тўғри йўлга солиш муҳим аҳамият касб этишини, келаси йилдан имкон қадар мусобақалар сонини янада кўпайтириш борасида ҳозирдан аниқ иш-дастурлари ишлаб чиқилаётганини вилоят футбол федерацияси вице-президенти ўз нутқида айтиб ўтди.

Шунингдек вилоят футбол федерацияси вице-президенти маҳаллий ҳакамлар хусусида ҳам аълоҳида тўхталиб ўтар экан, уларни савиясини ошириш, бунинг учун назоратчи ҳакамларнинг ёрдами зарур эканлиги, ҳафтанинг маълум бир кунини белгилаб олиб, ҳакамларни назарий ва амалий дарслар орқали ўқитиб бориш зарурлигини билдирди. – Ҳакамларни танқид қилишдан  осони йўқ. Ҳамма ҳам хато қилади. Лекин ҳакамларни юқорига савияга олиб чиқиш учун қанчадан-қанча вақт кетади. Шуни ҳам инобатга олиш керак. Уларни “ёмон-ёмон” деган билан, яхши бўлиб қолмайди. Аввало уларни ўз ишига бўлган қизиқишини ошириш ва ўсишни истаганлари билан жиддий ишлаш талаб этилади. Ўз вақтида ҳакамлик қилган ва бугунги кунда назоратчи сифатида фаолият юритиб келаётган мутахассисларимиз талайгина топилади. Уларнинг кўмаги биз учун муҳимдир – дейди Бекзод Ҳамидуллаевич.


Дарвоқе, йиғилиш чоғида фахрийлар борасида ҳам сўз борди. Вилоят футбол федерацияси вице-президентининг таъкидлашича, эндиликда Андижон фахрийлар жамоаси раиси этиб, Муҳаммадқосим Тўхтасинов тайинланди. Фахрийлар жамоаси бош мураббийи эса Анвар Нуров бўлди. Бугунги кунда “Андижон” футбол клубида фаолият юритиб келаётган Искандер Галиулин ҳам ўзига берилган имкониятдан фойдаланиб, энг аввало фахрийларга жиддий эътибор бўлишини федерация раҳбариятидан сўради. Ўз вақтида Андижон футболи учун мехнати сингган собиқ ўйинчиларни доимо ардоқлаш ва уларга ўз вақтида хурмат ва эхтиром кўрсатиш кераклигини таъкидлади. Бекзод Ҳамидуллаевич мутахассиснинг ушбу таклифини инобатга олиб, ижобий жавобни берди.

Мажлис қатнашчиларидан қандайдир таклиф ва мулоҳазалар бўлса бемалол мурожаат қилишлари айтилгач, ўз вақтида вилоят футбол федерациясида биринчи вице-президент сифатида, қолаверса ҳакамликда мехнат қилган Тоҳир Эшонхўжаев ҳам бир қатор масалалар юзасидан ўз фикрларини билдириб, таклифларини берди. Ушбу мутахассиснинг таклифларини ҳам вилоят футбол федарацияси вице-президенти кенгаш аъзолари билан биргаликда кўриб чиқишларини айтиб ўтди.

Бундан ташқари Бекзод Каримов вилоят футболида қилинаётган ишлар ва муаммоларни оммавий ахборот воситаларида кенг тарзда ёритиб боритиш тарафдори эканлигини билдириб, йиғилишда иштирок этган маҳаллий журналистлар билан ҳам ҳамкорликда иш олиб борилиши муҳимлигини таъкидлади. – Оммавий ахборот воситалари ходимларини доимо хурмат қиламиз ва уларнинг ишларини қадрлаймиз. Бу ерда ўтирганларнинг барчаси вилоят футболини янада юқорига кўтаришдир. Шундай экан Сиз журналистларнинг ҳам кўмагингиз ниҳоятда муҳимдир. Албатта танқидий руҳдаги таклиф ва мулоҳазаларингизни ҳам инобатга оламиз, ўз йўналишингиз бўйича вилоят футболида қилинаётган ишларни кенг ёритиб боришингизни истайман – дейди Бекзод Каримов.

Шу тариқа йиғилиш самимий ва дўстона руҳ остида якунланди.







Исломбек Рустамбеков.

Фото: Бахтиёр Тоштемиров.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика