Latest news

21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  0 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  2 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  20 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  4 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  13 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  114 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0

Андижонда бепул чипталар тарқатилиши давом этмоқда News

Андижонда бепул чипталар тарқатилиши давом этмоқда

Tags :  Андижон
23 март куни Ўзбекистон ҳамда Кения олимпия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувга кенг қамровли равишда катта тайёргарлик кўрилмоқда.

Мухлислар эса ушбу беллашувни интиқлик билан кутмоқдалар.

Халқаро даражадаги терма жамоамиз миқёсидаги учрашувнинг илк бор Андижонда ўтказилиши муносабати билан қизғин ҳозирлик ишлари олиб бориляпти. Эътиборлиси, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раиси ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан мухлисларга Наврўз байрами муносабати билан ҳамда уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида уларга муносиб совға сифатида  стадионга кириш ҳуқуқини берувчи чипталарни бепул қилиб белгиланди. 

Шу боис 21 март куни «Соғлом авлод» стадионида футбол ишқибозларига бепул чипталар тарқатилди. Шунингдек, «Саҳоват уйи», «Меҳрибонлик уйи», кам таъминланган оилалар, вилоятдаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда давлат идора ва ташкилотлари, қолаверса, стадион таъмирланишида беъминнат ҳиссаларини қўшган бир қатор муассаса ходимларига бепул чипталар тақдим этилди. Лекин ҳозирда чипта масаласи билан боғлиқ, яъни чипталарни пулга сотилаётгани ҳақида гап-сўзлар урчий бошлади. Бироқ бундай маълумотларга ишонмаслигингизни сўраб қоламиз. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, учрашувга чиқарилган чипталар бепул тарқатилиши кўзда тутилган. Эртага мухлислар учун чинакам байрам ташкил этиш мақсадида ўйин олдидан элимиз суйган санъаткорлар иштирокида концерт дастури ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳурматли футбол ишқибозлари, эртага қизиқарли ва муросасиз кечиши кутилаётган ўртоқлик учрашувига барчангизни таклиф этиб қоламиз.


Шуҳратбек Жўраев

Rating: -37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика