Latest news

12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  1 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  6 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  0 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  5 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  6 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  18 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  2 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  4 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  8 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  5

"Андижон": "Зомин"га 7та гол урдик, Абдумўминов ва Абдуллаев кетди, "Навбаҳор"дан икки футболчи келди News

"Андижон": "Зомин"га 7та гол урдик, Абдумўминов ва Абдуллаев кетди, "Навбаҳор"дан икки футболчи келди

Чемпионат рестартига тайёргарликни Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида ўтказаётган "Андижон" жамоаси кеча Жиззахнинг "Зомин" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлган учрашувда "Андижон" жамоаси 7:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Киритилган тўпларга Дониёр Абдуманнопов, Жамшид Ҳасанов, Шаҳбоз Жумабоев, Бахтиёр Қосимов, Азамат Исроилов, Абдуллоҳ Олимов ва Эммануэль Аривачукву муаллифлик қилишди.

Мамлакатимизда ёзги трансфер ойнаси очилган куни "Қўқон-1912" жамоасидан ижарага олинган дарвозабон Исломбек Абдуллаев собиқ жамоасига қайтиб кетди. Шунингдек, жамоамиз ярим ҳимоячиси Жаҳонгир Абдумўминов билан икки томонлама шартнома бекор қилиниб, Абдумўминовга жавоб бериб юборилди.

Ёзги трансфер бозори очилганидан кейин бир қатор футболчиларни кўрикдан ўтказмоқда. Наманган "Навбаҳор" жамоаси ярим ҳимоячиси Комил Тожиддинов ва ҳужумчи Ҳусайн Эргашбоев айни пайтда жамоамиз кўригидан бўлиб туришибди. Бу икки футболчи ҳам "Зомин"га қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувда майдонга тушишди.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз Суперлиганинг 10-турини 18 август куни Муборакнинг "Машъал" жамоасига қарши ўтказади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика