“Андижон” йиғинни бошлади
		
		22 dec 2018 13:33
        News	
	 
				 
				“Андижон” йиғинни бошлади
Кеча жамоа аъзолари Андижонда йиғилди ва ўз қароргоҳида дастлабки йиғинга киришди. Маълум муддатлик таътилдан қайтган футболчилар ҳозирча тикланиш машғулотларини олиб бормоқда.
Дарвоқе, бош мураббий Илдар Сакаев Тошкентда ўтаётган “Про” мураббийлик лицензияси учун ўқиётгани муносабати билан ҳозирча жамоа машғулотларида иштирок эта олмаяпти. Шу боис мазкур йиғинга Виктор Жалилов бошчилик қилмоқда. Унга Диёр Мирзабоев ва Қобил Олимжонов яқиндан ёрдам бермоқда.
Машғулотлар Бўстон даҳасидаги “Вилоят БЎФМ” майдонида ташкил этилмоқда. Ҳозирча таркибда асосан бу йил “Андижон” шарафини ҳимоя қилган футболчилар ва маҳаллий ёшларни кўриш мумкин.
Режага кўра мураббийлар ушбу қисқа муддатлик йиғин чоғида футболчиларнинг имкониятларини яна бир бор кўздан кечиради ва талабга жавоб берганларини январ ойида Тошкентда ўтадиган йиғинга таклиф этади.
Мухлисларнинг диққат марказида турган селекция ишлари бўйича ҳозирча расмий маълумот йўқ. Лекин бу бўйича клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби маслаҳатлашган холда кенг кўламда иш олиб бормоқда.
Хусусан ортда қолган беш кун мобайнида раҳбарият бир қатор футболчилар билан учрашиб, музокара ўтказди ва қайсидир маънода уларнинг айримлари билан оғзаки келишувга ҳам эришилди дейиш мумкин. Фақат янги футболчиларнинг ўз клуби билан тузган шартномаси муддати якунига етмагани сабабли, номлар ҳозирча ошкор этилмаяпти.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments