Latest news

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  2 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

«Андижон» йиғини Тошкентга кўчди News

«Андижон» йиғини Тошкентга кўчди

Tags :  Андижон
«Фарғона ҳокими кубоги-2017» турнирининг гуруҳ баҳслари якунига етгач «Андижон» мураббийлари футболчиларга қисқа муддатли дам берганди.

Куни-кеча жамоамиз аъзолари навбатдаги йиғинни Тошкентда давом эттириш учун пойтахт томон йўл олди. Кўпинча ҳар йили қишда жамоамиз учун вақтинчалик база вазифасини ўтаб берадиган «Admiral» меҳмонхонаси яна «Андижон» ихтиёрида эканлигини айтиб ўтиш лозим.

Кеча жамоамиз аъзолари режага мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказилди.

Таркибга икки нафар ўйинчи келиб қўшилганини маълум қиламиз. Булар - дарвозабон Азизбек Абубакиров ва ҳимоячи Абдурасул Комиловдир. Абубакиров «УзТонгХонгКо» (завод жамоаси) посбони ҳисобланиб январь ойида жамоамиз йиғинида иштирок этганди. Мураббийлар уни пойтахтдаги йиғинга ҳам таклиф этишди. Ҳимоячи Комиловни эса андижонлик мухлислар яхши билади у сўнгги йилларда биринчи лига иштирокчиси «УзДонгЖу» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Эндиликда Абдурасул вилоятнинг бош жамоаси учун ўйнайди.

Бундан ташқари яқин кунлар ичида яна бошқа футболчилар ҳам келиб қўшилиши кутилмоқда.

Бунгача жамоа кўригида бўлган ярим ҳимоячи Шукур Жумабоев куни-кеча «Андижон» лагерини тарк этди. Машғулотлар одатдагидек кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. Эрталабки машғулотлар тренажёр залида ўтаётган бўлса тушликдан кейинги машғулотлар ҳозирча «Дўрмон» стадионида олиб борилмоқда.

11 февраль куни «Андижон» пойтахт йиғинидаги илк назорат учрашувини ўтказади. Спарринг рақибимиз «Бунёдкор» жамоаси бўлади.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика