Latest news

09:55Жоау Феликснинг "Ал Насср"даги маоши маълум  1 09:28"Пахтакор" ҳимоячиси фаолиятини "Динамо" ёки "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 09:01Абдуқодир Ҳусанов янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  4 08:34"Сурхон" ва "Андижон" ўзаро футболчи алишишди. Шунингдек, "бургутлар" "шерлар"дан футболчи ижарага олади  1 08:05"Шўртан" яна бир собиқ "Олимпик" футболчиси билан шартнома имзолади  0 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Пахтакор" билан шартнома имзолади  8 00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  4 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  12 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1 23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  22 23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  6 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  1 22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  5

"Андижон" ярим ҳимоячиси: “Тарих яратишимиз кераклигини билиб тургандик” News

"Андижон" ярим ҳимоячиси: “Тарих яратишимиз кераклигини билиб тургандик”

“Андижон” Ўзбекистон Кубоги ярим финалида “Сурхон”ни пеналтилар сериясида 5:4 ҳисобида мағлуб этиб, тарихда биринчи марта финалга йўл олди.

Учрашувда захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтирган футболчилардан бири ярим ҳимоячи Фарҳод Бекмуратов эса “Андижон” матбуот хизматига таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Авваламбор, тарихий ғалаба билан бутун Андижон аҳлини табриклайман. Тарих яратганимиздан хурсандман. Бизга ишонганлар учун раҳмат. Клубимиз ҳомийидан вилоятимиз ҳокимигача катта миннатдорчилик билдирамиз. Чемпионатда 4 та ўйинда ютқазганимиз бироз қийинчилик туғдирди. Лекин ярим финалга яхши тайёргарлик кўргандик. Чунки ўзимиз ҳам тарих яратишимиз кераклигини билиб тургандик. Худога шукр, юзимиз ёруғ бўлди. Энди насиб қилса финалда ҳам ўзимизни кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Унгача чемпионатда яна 3 та тур бор. Ўша учрашувларда ҳам муносиб ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз, деган умиддаман.

- Асосий ва қўшимча вақтларда ҳисоб очилмагач, барчаси пеналтилар сериясида аниқланди. Ўша лаҳзаларда нималар хаёлингиздан ўтди?

- Тўғриси, ичичимдан ютишимизни билиб тургандим. Аслида биринчи таймни ўзида 3 та гол урсак бўларди. Майли, насиб. Ҳаммаси пеналтилар сериясига ёзилган экан. Шахром Самиев гол уролмаган пайтда ҳам кўнглим ютишимизни сезиб турганди. Худога шукр, юзимиз ёруғ бўлди ва ғалаба қозонди.

- Финалда “Навбаҳор” билан ўйин. Қайси рақибни кутгандингиз?

- Рости, қизиғи йўқ эди. Негаки, фақат ўз ўйинимиз ҳақида ўйлаётгандим. Уларга эътибор бермадим. Мухлисларимизни хурсанд қилиш биз учун энг асосийси эди.

- Насиб қилса, бу биринчи финалингиз...

- Ҳа, биринчи финалим. Бунгача 2018-йили “Локомотив” сафида Ўзбекистон чемпиони бўлганман. Шунингдек, про лига ғолибига ҳам айланганман. Худо хоҳласа, Кубок финалида ютиб, уни совринларим қаторига қўшиб қўйишга ҳаракат қиламан.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика