Latest news

12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  0 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  8 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  6 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  3 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  1 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  1 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  16 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  15 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  6 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  47

Андижон вилояти ҳокими "Андижон" жамоаси билан учрашди News

Андижон вилояти ҳокими "Андижон" жамоаси билан учрашди

ПРО-Лига пешқадами «Андижон» жамоаси эртага ўз майдонида «Сурхон» қарши баҳс олиб боради.

Мазкур муҳим учрашувдан олдин Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бугун тушликдан сўнг клуб қароргоҳига ташриф буюриб, «Андижон» жамоаси аъзолари билан учрашди. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Қўшақбоевич футбол клубининг хаётига бефарқ эмаслигини билдириб, жамоа айни дамда турнир жадвалида пешқадам бўлиб турганидан хурсанд эканлигини таъкидлади ҳамда чемпионатнинг қолган 4та учрашувини ҳам мана шундай юқори нотада ўтказиб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритишга бор кучни ишга солишлари муҳимлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов жамоада юзага келган молиявий масалаларни тез орада ижобий томонга ҳал этиб, ҳар қандай муаммолар бартараф этилишини аълоҳида таъкидлаб ўтди.

Ишчан ва самимий руҳда кечган мазкур йиғилишда Шуҳратбек Абдураҳмонов эртанги «Сурхон»га қарши муҳим ўйинда «Андижон» жамоасига омад тилади.
Ўз навбатида «Андижон» ФК бош директори Маъруфжон Абдисаломов ҳам йиғилишда сўз олиб, вилоят ҳокимига жамоага қаратаётган эътибори учун ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. Шунингдек таркибдаги футболчиларга тўлиқ ишонишини аълоҳида таъкидлаб, насиб қилса чемпионатни 1-ўринда тугатиш учун бор куч ва маҳоратини ишга солишларини айтиб ўтди.

Дўстона ва самимий тарзда ўтган учрашув шу тариқа якунига етди.

«Андижон» матбуот хизмати.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика