Latest news

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  36 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  62 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Андижон вилояти ҳокими «Андижон-SGS» жамоаси аъзолари билан учрашди News

Андижон вилояти ҳокими «Андижон-SGS» жамоаси аъзолари билан учрашди

9 апрель куни «Андижон-SGS» жамоаси жорий мавсумда ўз майдонидаги илк расмий учрашувини Ўзбекистон Кубоги доирасида “Олимпик”ка қарши ўтказади.

Бўлажак учрашувга андижонликлар ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қилмоқда. Футболчилардаги иштиёқни ошириш, улардаги руҳиятни янада кўтариш мақсадида куни-кеча Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов жамоа аъзолари билан учрашди. 

Жамоа бош ҳомийси «Ширин Газ Сервис» корхона раиси Муқаддас Раҳимова бошчилигидаги «Андижон-SGS» футбол клубини вилоят ҳокими жуда илиқ қарши олди. Учрашувда Шуҳратбек Абдураҳмонов «Андижон-SGS» жамоасини ҳар бири ўйини натижасидан хабардор бўлиб бораётганини, айниқса Ўзбекистон Кубоги саралаш баҳсларида учта баҳсда учта ғалаба қилингани кишини хурсанд қилиб юборганини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Андижон вилояти ҳокими футболчилар билан суҳбатлашиш чоғида улардан келажакда умиди катта эканлигини, шароитлар борасида муаммо бўлмаслигини айтиб ўтди. Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг «Андижон-SGS»га қаратаётган бундай эътибори, ўз навбатида расмий учрашувлар олдидан жамоанинг ҳар бир аъзосига қўшимча куч бағишлади.

«Андижон-SGS» матбуот хизмати

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика