Latest news

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  23 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  9 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Андижон вилоят ҳокими Кубоги-2018. Бош соврин “Андижон”га насиб этди News

Андижон вилоят ҳокими Кубоги-2018. Бош соврин “Андижон”га насиб этди

Хабарингиз бўлса керак, 22 фервладан 1 мартгача Андижон шаҳрида Про-лига ва иккинчи лига жамоалари ўртасида “Вилоят ҳокими Кубоги-2018” мусобақаси бўлиб ўтди.

Жами 12та жамоа 4тадан 3та гуруҳга бўлинган холда, ғолиблик учун кураш олиб борди. Якунда мусобақанинг финал қисмида “Андижон” ва “Ифтихор” жамоалари тўқнаш келди. Кутилганидек, мусобақанинг финал ўйини кескин ва муросасиз тарзда кечди. Андижон шаҳрининг Шўрбулоқ даҳасида жойлашган “ФИМИ” стадионида ўтган финал жуда ҳам томошабоп ва кўтаринки руҳда ўтди. Стадион трибунаси ҳам деярли тўлди. Ташкилотчилик ҳам юқори савияда ўтди. Унга Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Серобиддин Исмоилов ҳам ташриф буюриб,ўйинни бевосита кузатиб борди ва тақдирлаш маросимида сщз олиб шахсан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов номидан барчани футбол мавсуми бошланаётгани билан қутлади ва мусобақа қатнашчиларини қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.  

Ўйинга қисқача тўхталадиган бўлсак, ҳақиқий водий дербисига айланиб кетди. Бу йил ўз олдига супер лигага чиқишни мақсад қилиб қўйган “Андижон” таркибини етакчи ижрочилар билан шакллантиришга уринмоқда ва улар эндиликда жамоавий ўйинни йўлга қўйиш бўйича ишлаётганини кўриш мумкин. Про-лига дебютанти Фарғонанинг “Ифтихор” жамоаси эса аста-секин таркибини кучайтириб бораётгганини билиб олиш қийин эмасди.  

Ўйин чоғида жамоалар ғалаба истагида бор кучларини ишга солди. Табиийки тўп учун курашларда футболчилар бир-бирларини ортиқча аяб ўтирмади. Ўйинни бошқариб борган ҳакам Акмал Раҳимовга ҳам шу куни яхшигина иш топилди десак муболаға бўлмайди. Боиси футболчиларнинг тортишуви жуда кўп содир бўлди. Натижада бош ҳакам ўз чўнтагидан нафақат сариқ карточкаларни чиқаришга балки, 3 бор (!) қизил карточка чиқаришга қарор қилди.  

Биринчи бўлимдаёқ “Ифтихор”нинг тажрибали ҳимоячиси Ҳасанбой Эргашев майдондан четлатилган бўлса, иккинчи бўлимда “Андижон”нинг иқтидорли ҳимоячиси Хушнуд Авилов ва “Ифтихор” жамоаси сардори Оятулло Муҳиддинов қизил карточка билан “сийланди”.  

Учрашувда Даврон Исоқов томмонидан киритилган ягона гол якунда мезбонларга ғалаба келтирди. Вазиятларнинг бирида “бургутлар” ярим ҳимоячиси Обид Ҳакимов рақиб жарима майдони яқинида тўпни Исоқовга жуда қулай тарзда ошириб бергач, Даврон рақиб посбони Илҳом Жумановни ожиз қолдирди. Қизиғи, Даврон Исоқов ва Илҳом Жуманов ўтган йили Қувасойнинг “Цементчи” жамоасида бирга ўйнаганди.  

Учрашув якунига етгач, мусобақа финалчилари Андижон вилояти футбол федерациясининг диплом ва эсталик совғалари билан ҳам тақдирланди. Мусобақа ташкилотчилари финал ўйинидан келиб чиқиб, ҳар бир амплуа бўйича энг яхши футболчиларни аниқлаб, уларга диплом ва эсталик совғаларни ҳам тақдим этди. Унга кўра, “Энг яхши дарвозабон” – “Жавоҳир Қиличев (“Андижон”), “Энг яхши ҳимоячи” – Турсунбой Ҳусанов (“Ифтихор”), “Энг яхши ярим ҳимоячи” – Иброҳим Отахонов (“Андижон”), “Энг яхши ҳужумчи” – Саиджон Абдужабборов (“Ифтихор”) деб топилди.

Шунингдек финал ўйинини бошқариб борган ҳакамлар гуруҳи ҳам ташкилотчилар томонидан тақдирланди.  
Шу тариқа 2018 йилги Ҳоким Кубоги бу сафар ҳам “Андижон” жамоасига насиб этди. Мусобақа кўтаринки руҳда ўтказилди.  
 
01.03.2018 йил
“Андижон вилоят ҳокими кубоги-2018”. Финал
“Андижон” – “Ифтихор” 1:0 (0:0).
Шўрбулоқ. “ФИМИ” стадиони.
Ҳакамлар:
Акмал Раҳимов, Даврон Қосимов, Элзиёд Исомиддинов, Хушнуд Суюнбоев.
Назоратчи: Ислом Раҳимов.
Гол: Даврон Исоқов, 56.  
“Андижон”: Жавоҳир Қиличев, Хушнуд Авилов, Қаҳрамон Маҳамаджонов, Сирож Ҳамроев, Иброҳим Отахонов (С), Шаҳбоз Жумабоев, Элдор Бойматов, Суннатилло Мамадалиев, Суннатулла Абдуллажонов, Кенжа Тўраев, Даврон Исоқов.
Захира: Муҳиддин Худоёров, Абдурасул Комилов, Артур Маматказин, Бахтиёр Қосимов, Жаҳонгир Омонов, Обид Ҳакимов, Маъруф Зокиржонов.  
“Ифтихор”: Илҳом Жуманов, Ҳасанбой Эргашев, Турсунбой Ҳусанов, Муҳиддин Юсупов, Асрор Тилаволдиев, Ренат Муҳаметшин, Саиджон Абдужабборов, Ориф Мамаджонов, Умид Матмусаев, Асад Маъмуров, Оятилло Муҳитдинов.  
Захира: Хуршид Муҳаммаджонов, Илҳом Алибоев, Дилмуҳамад Худойбердиев, Рафа Лука, Фаррух Охунов, Ислом Ҳошимов, Жасур Қувваталиев.    
 
 
Исломбек Рустамбеков.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика