Latest news

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  1 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  2 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

"Андижон" Тожикистон жамоасини мағлуб этди News

"Андижон" Тожикистон жамоасини мағлуб этди

Tags :  Андижон
“Андижон” Хўжандда “Эсхата” жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этди.

Ушбу клубларнинг бир ой олдинги учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Бу сафарги тўқнашув эса голларга бой ўтди. 

Учрашув жамоамизнинг режасига асосан бошланди. Аввалига Фарҳод Бекмуротов, сўнгра Илҳом Абдуғаниев бир-биридан чиройли голларни рақиб дарвозаси тўрига жойлаб қўйдилар. Лекин танаффусга яқин “Эсхата” ҳужумчиси Бахтиёр Зарипов жавоб голини урди. 

Иккинчи бўлимда яна ўша Зарипов ҳисобни тенглаштирди. Учрашув ўрталарида эса мезбонлар ҳатто ҳисобда ҳам олдинга чиқиб олишлари мумкин эди. Бироқ Абдуғаффоров пенальтидан фойдалана олмади. 

Учрашув охирларига яқин Суҳроб Бердиев катта саҳнага чиқди. У дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқди ва у ҳам чиройли тарзда “Эсхата” дарвозасини ишғол қилган ҳолда ўйинга якуний нуқтани қўйди.

Шу тариқа, қизиқарли ва муросасиз тарзда ўтган учрашувда “Андижон” “Эсхата”ни мағлубиятга учратди.   

“Эсхата” – “Андижон” – 2:3 (1:2).

12 июль. Хўжанд. “Спартак” стадиони. 1000 томошабин.

Ҳакамлар: Аслиддин Тагоев, Фаридун Маҳмадиев, Якубжон Парвизи.

“Эсхата”: Мўминжон Гадойбоев, Хусейн Нурматов, Муҳаммад Рустамов, Ойбек Абдуғаффоров, Олим Каримов, Абдураҳмон Узоқов, Иброҳим Эшонхонов, Мубинжон Мўминов, Рустам Сабуров, Дилшод Каримов, Бахтиёр Зарипов.

Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Дадабоев, Боҳир Сангинбоев, Хожи Абдуманнон, Абдурасул Ачилов, Мехрож Абдуллоев, Хайдаршо Худойдодов.

“Андижон”: Моҳир Комилов, Илдар Маматказин, Ислом Маматказин, Илҳом Алижонов, Абдувоҳид Ғуломов, Фарҳод Бекмуротов, Илҳом Абдуғаниев, Муҳаммадкарим Тоиров, Сардор Абдунабиев, Саидумар Содиқов, Бобур Фарҳодов.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Элдор Адҳамов, Абдураҳмон Комилов, Абдулатиф Ойбеков, Фарҳод Соҳибжонов, Суҳроб Бердиев, Сардор Каримов, Владимир Бубанья, Аббос Эргашбоев, Саидмурод Каримов, Оятилло Обиджонов, Леван Арвеладзе.

Голлар: Фарҳод Бекмуротов, 17 – 0:1. Илҳом Абдуғаниев 30 – 0:2. Бахтиёр Зарипов, 40 – 1:2. Бахтиёр Зарипов, 55 – 2:2. Суҳроб Бердиев, 85 – 2:3.

Амалга оширилмаган пенальти: Ойбек Абдуғаффоров, 66.

Огоҳлантиришлар: Бахтиёр Зарипов, 36. Абдураҳмон Узоқов, 42. Фарҳод Соҳибжонов, 61.


“Андижон” матбуот хизмати.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика