Latest news

01:06ОФК ЭЧЛ. Роналду дубл қайд этган баҳсда "Ал Насср" йирик ғалабага эришди  1 00:43Аморим кетган тақдирда ҳам Рэшфорд МЮда бошқа ўйнамайди  2 00:17"Челси" - "Вест Хэм". Палмер, Йоргенсен ва Мадуэке асосий таркибда  5 23:58"Ал Аҳли" меҳмондан 3 очко билан қайтди, Машарипов жамоаси эса дуранг ўйнади  0 22:40"Реал" ВАР ҳакамларининг аудио ёзувларини талаб қиляпти  22 22:18"Ал Насср" - "Ал Васл". Таркиблар билан танишинг  5 21:26"Сурхон" ўз сафига икки россиялик футболчини қўшиб олди  8 21:10ОФК ЭЧЛ. "Ал Айн" ўз уйида Қатар жамоасига мағлуб бўлди  7 20:53Назорат учрашуви. "Навбаҳор" - "Родина" 0:5  32 20:41"Милан" 32 млн. еврога форвард сотиб олди  5 19:59"Лейпциг" АПЛдан ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 19:36"Манчестер Сити" яна бир харидни амалга оширди  18 19:21Анвар Ҳожимирзаев: "Бу йил 15 тадан кам гол урмоқчи эмасман"  18 18:50Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор": Жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  12 18:20Рюдигернинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум  13

“Андижон”: Таркибдаги ўзгаришлар ва бўлажак назорат ўйинлари ҳақида News

“Андижон”: Таркибдаги ўзгаришлар ва бўлажак назорат ўйинлари ҳақида

Tags :  Андижон
“Бургутлар”нинг Тошкентдаги йиғини ниҳоясига етиб бормоқда.

Футболчилар бугун ҳам икки маҳал шуғулланди. Кичик жарохат туфайли бир неча кунга умумий гуруҳ машғулотларидан четда қолган Иброҳим Отахонов, Ғулом Ўрунов, Мирзакамол Камолов бугундан яна умумий гуруҳ билан машғулот ўтказди. Иқтидорли ҳужумчи Алишер Шоғуломов эса бетоб бўлиб қолгани сабабли даволаниш билан банд. 

Жамоамиз сафига куни-кеча икки нафар янги футболчи келиб қўшилди. Ишқибозларга асосан “Олмалиқ”даги ўйинлари орқали яхги таниш бўлган Достон Абдураҳмонов айни дамда “Андижон” машғулотларида иштирок этмоқда. 1990 йилда таваллуд топган футболчи ўтган мавсум “Машъал” ва “Қизилқум” клубларида харакат қилганди. Таянч ярим ҳимоячиси бўлган Абдураҳмонов ва клуб ўртасида ўзаро келишувга эришилса, футболчи жорий мавсумни “Андижон”да бошлайди. 

Бундан ташқари Отабек Валижонов ҳам бугун жамоамиз машғулотларида иштирок этди. Ушбу футболчи охирги йилларда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Шу боис Бахтиёр Ашурматов унинг қандай имкониятга эга эканлигини яхши билади. Мухлислар яхши билишса керак, Валижонов илгари маълум муддат “Андижон”да ўйнаб кетганди. Шу боис унга жамоа бегона эмас. Футболчи ва клуб ўртасида ўзаро келишувга эришилди ва бу йил Отабек “Андижон”да ўйнайди. 


Эртага яна биринчи лига иштирокчиси “Оқ-тепа” билан назорат учрашувини ўтказишга келишиб олинди. Унда мураббийлар айрим футболчиларни яна бир бор синовдан ўтказиб олади. Ўйин “Оқ-тепа” стадионида соат 11:30да бошланиши кўзда тутилган. 21 февраль куни эса йиғинимиз якунига етади. Шу куни “Андижон” сўнгги назорат ўйинини “Нефтчи”га қарши ўтказади. 

Дарвоқе селекция ишлари ҳамон давом этмоқда. Бош мураббий ва раҳбарият айни дамда бир нечта футболчилар билан музокара ўтказаётганини айтиш мумкин. 


"Андижон" ФК матбуот хизмати. 


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика