Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

“Андижон”, “Сурхон”, “Машъал” ҳамда “Қўқон-1912” уй ўйинларини нейтрал стадионда ўтказади News

“Андижон”, “Сурхон”, “Машъал” ҳамда “Қўқон-1912” уй ўйинларини нейтрал стадионда ўтказади

Tags :  Андижон
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Суперлиганинг айрим жамоаларига кескин чора кўрмоқда.

Олинган маълумотларга кўра, “Андижон”, “Сурхон”, “Машъал” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари уй стадионларидаги ёриткич билан боғлиқ муаммо сабаб, Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган уй ўйинларини нейтрал майдонда ўказади.

Жорий йилнинг 14 май куни Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг мажлислар залида ўтказилган йиғилишда, ЎФА раҳбариятининг топшриғига асосан юқорида номлари келтириб ўтилган жамоаларнинг уй стадионларида ёритиш тизими 2021 йилнинг 15 июн кунига қадар талаб даражасига келтирилмаса, мазкур футбол клубларининг уй учрашувлари нейтрал стадионда ўтказилиши қатъий белгиланган эди.

Айни вақтда мазкур футбол клубларининг стадионлари ёритиш тизими талаб даражасига келтирилиб улгурилмагани, 2021 йилнинг 15 июнь кунига қадар ҳам ёритиш тизимини яхшилаш имконсиз эканлиги маълум бўлмоқда.

Шу сабабли ЎзПФЛ Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган “Машъал” – “Турон”, “Сурхон” – “Пахтакор”, “Андижон” – АГМК, “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувларини ҳамда 12-тур доирасидаги “Сурхон” – “Бунёдкор” ўйини бошқа нейтрал майдонда ўтказиши бўйича клубларга расмий алоқа хати юборган.

Шу муносабат билан мазкур учрашувлардаги мезбон футбол клублари томонидан қайд этилган учрашувларни айнан қайси стадионда ўтказилиши юзасидан жорий йилнинг 12 июнь кунига қадар таклиф берилиши сўралган.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика