Latest news

21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  1 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  150 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  30 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  6 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

"Андижон" собиқ футболчиси Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусь чемпионатларини ўзаро солиштирди News

"Андижон" собиқ футболчиси Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусь чемпионатларини ўзаро солиштирди

"Турон" ярим ҳимоячиси Абинур Нуримбет 20 ёшида учта чемпионат – Беларусь, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг юқори дивизионларида тўп тепишга улгурди.

У ўз тажрибасидан келиб чиқиб, ушбу лигаларни солиштирди.

"Беларусда олий лига даражасидаги илк тажрибамни орттирдим. Катталар футболига ўтишимда маҳаллий мураббийларнинг менга бўлган ишончи ва қўллаб-қувватлаши кўзга ташланганди.

Ўзбекистонда кўпчилик футболчилар юқори даражадаги техникага эга бўлиб, маҳоратни тезлик билан намойиш эта олишади. Қозоғистон чемпионати билан таққослаш ҳозирча мен учун мушкул, чунки мавсум эндигина бошланди", – деди Нуримбет.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи жорий мавсум "Турон" сафида 8 учрашувда иштирок этди. У ҚПЛдаги дебют мавсумидаёқ Туркистон жамоасининг асосий футболчиларидан бири бўлиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Абинур Нуримбет 2024 йил бир муддат "Андижон"да ўйнаган ва "бургутлар" таркибида 6 та ўйин ўтказган эди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика