Latest news

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  6 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  16 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

“Андижон”: “Шўртан”га қарши ўйин олдидан News

“Андижон”: “Шўртан”га қарши ўйин олдидан

Хабарингиз бўлса керак, “Андижон” олий лиганинг навбатдаги турида сафарда “Шўртан” билан баҳс олиб боради.

Бўлажак учрашувга жамоамиз имкон қадар пухта ҳозирлик кўришга харакат қилди. 

Айтиш керакки, бугун жамоамиз делегацияси Қарши шаҳрига етиб келди ва шаҳардаги муҳташам “Sarbon” меҳмонхонасига жойлашди. Қарши шаҳрида айни дамда об-ҳаво яхши деса бўлади. Тунда ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг, бугун қуёш чарақлаб чиқиб турибди. Ўтган ўйинларда жарохати сабаб жамоага ёрдам бера олмаган икки марказий ҳимоячи - Дилшод Жўраев билан Павел Смоляченко яна сафга қайтгани мухлисларимизни қувонтирса керак. Улар бугун жамоамиз билан бирга Қаршига етиб келди. Бўлажак учрашув олдидан ҳам таркибда бир мунча йўқотишлар мавжуд бўлиб, марказий ҳимоячи Жавлон Гусейнов сариқ карточкалари сони 4тага етгани боис “Шўртан”га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Иқтидорли ҳужумчи Алишер Абдувоҳидов машғулот чоғида кутилмаганда жарохатга йўлиқиб, сафдан чиқди. Шунингдек яна бир нечта ўйинчиларимиз жамоа билан бирга Қаршига етиб келмаган. Бу ҳақда кейинроқ маълумот берамиз. 

Бугун ёшлар жамоамиз тушликдан сўнг Ғузор шаҳри томон йўл олади ва “Шўртан” ўринбосарларига қарши баҳс олиб боради. Айтиш керакки, бугун ёшларимиз сафарда ғалаба қозонса турнир жадвалида 7-ўриндан 5-ўринга кўтарилиш имкониятига эгадир. Буни айни дамда ёшларимиз ҳам жуда яхши тушуниб турибди. Шундай экан улардан омадсиз юришга чек қўйишларини кутиб қоламиз. 

Эслатиб ўтамиз, ёшлар лигаси баҳси бугун соат 15:00да старт олади. Эртага эса олий лига учрашуви соат 17:00да бошланиши режалаштирилган.

Андижон матбуот-хизмати

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика