«Андижон» - «Шўртан» ўйинолди йиғилиши бўлиб ўтди
28 apr 2018 14:45
News
«Андижон» - «Шўртан» ўйинолди йиғилиши бўлиб ўтди
Турнир пешқадами «Андижон» жамоаси ўз майдонида Ғузорнинг «Шўртан» клубини қабул қилади. Кеча меҳмонлар тушликдан сўнг, Андижон шаҳрига етиб келди ва «Олтин водий» меҳмонхонасига жойлашди.
Кечки пайтга «Соғлом авлод» стадионида учрашув комиссари Роман Черников бошчилигида ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида ўйин олди йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Роман Черников одатга кўра, ҳар икки жамоа расмийларига амал қилиниши керак бўлган жиҳатлар ва таъқиқланган нарсалар ҳақида батафсил тушунча бериб ўтди.
Тадбир сўнггида ҳар икки жамоанинг бугунги ўйинда қандай рангли либосда харакат қилиши маълум бўлди. Унга кўра, мезбгнлар - «Андижон» жамоаси оқ рангли либосда, меҳмонлар - «Шўртан» жамоаси эса кўк рангли либосда ўйнайдиган бўлди.
Ушбу митинг-йиғилиш якунига етгач, «Шўртан» жамоаси «Соғлом авлод» стадионида ўйин олди машғулотини ўтказди.

Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Comments