Latest news

12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  3 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  0 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  0 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  8 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  9 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1

“Андижон-SGS” Туркияда бу сафар Босния жамоасини мағлуб этди News

“Андижон-SGS” Туркияда бу сафар Босния жамоасини мағлуб этди

Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларига зўр бераётган “Андижон-SGS” жамоаси машғулотлар билан бирга, назорат ўйинларига ҳам катта эътибор қаратмоқда.

Хусусан, жамоа 21 февраль куни Босния ва Герцеговина давлатининг "Ступчаница" жамоасига қарши баҳс олиб борди. Рақиб жамоа билан ўртоқлик ўйини аввалдан режалаштирилмаганди. "Ступчаница" бош мураббийи билан Анталия шаҳрининг ўзида тўсатдан учрашиб қолган жамоа раҳбарияти “Андижон-SGS” футбол клуби лойиҳаси ҳақида қисқача таъриф бериб ўтди. Бу эса уларда қизиқиш уйғотди ва ўз ўйинларини ташкил этаётган агентларга мурожаат қилиб, Андижон клуби билан ўйнаб кўриш истаги борлигини билдирди. Табиийки европаликларни таклифи “Андижон-SGS” вакилларини ҳам эътиборсиз қолдирмади ва рақиб жамоа таклиф этган стадионга бориш учун розилик билдирди.

Ўйин аввалида яна ҳар икки клуб президентлари ва бош мураббийлари ўзаро яқиндан танишиб, фикр алмашди. "Ступчаница" клуби президенти Семир Дегирмендзиc ва бош мураббий Дзенан Заимович “Андижон-SGS”нинг иқтидорли футболчиларини диққат билан кузатишларини билдириб, клуб президенти Зафархўжа Раҳимов жуда яхши лойихага асос солганини мамнуният билан билдириб, омад тилади ҳамда кейинчалик ҳам бу каби ўртоқлик ўйинларини олдиндан режалаштирилган холда, юқори савияда ўтказишга келишиб олинди.

Ўз навбатида клуб президенти Зафархўжа Раҳимов ҳам клубнинг эсталик совғаларини "Ступчаница" вакилларига улашиб, уларга ҳам омад тилади.

Ўйин ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, таркиб бўйича сўзсиз "Ступчаница" клуби фаворит эди. Ўйинда дастлаб ҳисобни европаликлар очишгани ҳам бунга мисол бўла олади. Сабаби Босния жамоаси сафида бир қатор легионер футболчиларни учратиш мумкин эди. Аммо кейинчалик андижонлик футболчилар ҳам осонликча таслим бўлмасликларини исботлаш мақсадида комбинацион ўйин кўрсатиш орқали ҳужумга зўр берди.

Натижада “Андижон-SGS” футболчилари ўйин тизгинини ўз қўлларига олган холда, кетма-кет голлар уриб якунда ғалаба қозонди. Дарвоқе, мазкур учрашувга бўлган қизиқиш юқори бўлди дейиш мумкин. Европа ва Осиё клубларининг қарама-қаршлигини бошқа клуб вакиллари ва маҳаллий аҳоли ҳам диққат билан кузатиб борди. Уларнинг орасида сербиялик футбол агентларини учратганимизни ҳам айтиб ўтиш лозим. Андижонлик ёш футболчилардан учралган мағлубиятдан сўнг табиийки "Ступчаница" бош мураббийининг кайфияти яхши эмасди. Лекин у ўзини профессионалларча тутди ва учрашув якунига етгач, бутун жамоасини майдонга олиб чиқиб, “Андижон-SGS” жамоасини табриклаб, эсталик учун умумий кўринишда суратга тушишга рози бўлди.

Шу тариқа Анталиядаги навбатдаги синов-назорат учрашувида “Андижон-SGS” ўз активига уч очко ёздириб қўйди.

"Ступчаница" - "Андижон-SGS" 2:3
Анталия, Белек шаҳри. “Фанатик Белек” стадиони.
Голлар:
28' Шаҳбоз Жумабоев (1:1), 35' Абубакир Мўйдинов (1:2), 48' Миржалол Мирзаев (1:3).

“Андижон-SGS”: Асилбек Тожиддинов, Дилмурод Абдуқаҳоров, Отабек Мўминов, Юрсинали Топволдиев, Хожиакбар Мўминов, Озод Қаҳҳоров, Шаҳбоз Жумабоев, Абдумуталиб Режаббоев, Абубакир Мўйдинов, Шокиржон Одилжонов, Миржалол Мирзаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Абдумалик Нурмуҳаммадов, Фазлиддин Зуҳриддинов, Шохжаҳон Ёрқинбоев, Зайниддин Хамрабоев, Абдулҳамид Турғунбоев, Файзулло Нурмуҳаммадов, Муҳаммаддиёр Ҳотамхонов, Омаджон Турсуналиев.





Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика