"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади
30 jul 22:02
News
"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади
“Андижон” ёзги селекция чоғида яна бир трансферни амалга оширди.
Унга кўра, сербиялик чап қанот ҳимоячиси Любиша Пецель билан шартнома имзоланди ва у расман жамоамизнинг янги аъзосига айланди.
30 ёшли футболчи фаолияти давомида “Тренбиже” (Босния ва Герцеговина), “Банжа Лука” (Босния ва Герцеговина), ХНК (Босния ва Герцеговина), “Рудар” (Босния ва Герцеговина), “Звезда” (Босния ва Герцеговина), “Челик Зенитса” (Босния ва Герцеговина), “Колубара” (Сербия), “Металас” (Сербия), “Раднички” (Сербия) каби жамоалар либосини кийган.
Любишанинг охирги жамоаси Сербия Суперлигаси вакили “Раднички” жамоаси ҳисобланади.
Link :
Source : "Андижон" ФК матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments