Latest news

09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  0 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  5 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5

“Андижон”: Саккиз футболчи кетди, Раҳматуллаев, Смоляченко, Обод Жўрабоев ва Дилшод Жўраев келди News

“Андижон”: Саккиз футболчи кетди, Раҳматуллаев, Смоляченко, Обод Жўрабоев ва Дилшод Жўраев келди

Tags :  Андижон
Давралар оралиғидаги юзага келган қисқа таътилдан жамоамиз иккинчи даврага пухта тайёргарлик кўришга харакат қилмоқда.

Асосий таркиб аъзолари айни дамда Чирчиқ шаҳрида йиғин ўтказмоқда. “Кимёгар” стадиони яқинида жойлашган “Zerom” меҳмонхонаси “бургутлар”нинг вақтинчалик қароргоҳ вазифасини ўтаб бермоқда. Машғулотлар Ориф Маматказин бошчилигида ўтказилмоқда. Унга Виталий Легай билан Сервер Эсетов яқиндан ёрдам бермоқда. Кунига икки маҳалдан шуғулланаётганлигини ҳам қўшимча қилиш лозим. Жисмоний ва тактик йўналишлар бўйича машғулот ўтказилмоқда.
Эртага ушбу йиғин доирасидан ўрин олган илк синов-назорат учрашуви ўтказалади. “Бунёдкор” ёшлар жамоаси бу борада спарринг-рақиб вазифасини ўтаб беради.

Таркибдаги ўзгаришлар айни дамда мухлисларнинг диққат марказида турибди десак муболаға бўлмайди. Шу боис биринчи даврани жамоамизда ўтказган Нодир Ашурматов, Турсунбой Ҳусанов, Абдумалик Абдуллаев, Отабек Валижонов, Ғулом Ўрунов, Алишер Шоғуломов  каби ўйинчиларнинг жамоадан кетганлигини айтиш ўтиш жоиздир. Шунингдек тажрибали ҳужумчилар Неманья Йованович билан Анвар Бердиев ҳам айни дамда “Андижон” машғулотларида иштирок эта олмаяпти.   

Таркибга эса “Навбаҳор”дан ҳимоячи Обид Жўрабоев билан ярим ҳимоячи Алибобо Раҳматуллаев келиб қўшилди. Шунингдек сўнгги пайтларда “Бухоро” учун ўйнаб келаётган Павел Смоляченко ҳам айни дамда “бургутлар”нинг ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқда. Биринчи даврани “Олмалиқ”да ўтказган марказий ярим ҳимоячи Дилшод Жўраев ҳам куни-кеча Чирчиқдаги йиғинга келиб қўшилди.

Улардан ташқари хорижлик футболчилар ҳам йиғинга таклиф этилган. Молдавиялик легионерлар кўрикдан муваффақиятли ўта олса, иккинчи даврани “Андижон”да ўтказади.

Айни дамда таркибни кучайтириш учун яна бир қатор футболчилар билан музокара олиб борилаётганини айтиб ўтиш лозим. Эслатиб ўтамиз, “Андижон”нинг Чирчиқдаги йиғини 25 июльга қадар давом этади.

Ёшлар жамоамиз ҳам Андижонда йиғин ўтказмоқда. Мураббий Ёдгор Хурхонов айрим сабабларга кўра, эндиликда жамоада ишламайдиган бўлди. Шу боис ҳозир машғулотлар Расул Раҳмонов бошчилигида ўтказилмоқда. Ўттиз нафар футболчи машғулотларда астойдил тер тўкмоқда. Табиийки таркибда янги ўйинчилар ҳам бор. Машғулотлар ҳозирча Олтинкўл туманидаги “Марказий” стадионда кунига бир маҳалдан ўтказилмоқда. Кейинги ҳафтадан бошлаб, футболчилар кунига икки маҳалдан шуғулланади. Ёшлар жамоамиз ҳам яқин орада назорат учрашувида майдонга тушишни режалаштирган.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика