Latest news

22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  0 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  43 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  75

«Андижон» россиялик мураббий билан келишувга эришди News

«Андижон» россиялик мураббий билан келишувга эришди

Охирги беш йилда 6та (!) бош мураббийни ишлатган «Андижон» жамоаси бу йил ушбу қора анъанасини давом эттиришга мажбур бўлмоқда.

Хабарингиз бор, Суперлиганинг 3-туридан сўнг «Андижон» бош мураббийи ўз аризасига биноан истеъфога чиққанди. Гарчи жамоа натижаси ижобий кечмаётган бўлсада, кўпчиликка Александр Хомяковнинг фаолияти маъқул келаётганди. Бироқ россиялик мутахассис шунга қарамай, клубни тарк этишга қарор қилди. Бунга айнан нима сабаб бўлганини мураббий тўлиқ изоҳлаб бермасдан, шунчаки жамоада натижа бўлмагани билан изоҳлаб қўя қолди.

«Бургутлар» раҳбарияти бўшаб қолган ўринга бир нечта номзодларни кўриб чиқди. Якунда улар Виктор Кумиков вариантида тўхталди. Россиялик таниқли мутахассис юртимизда карантин даври бошланишидан аввал Ўзбекистонга ташриф буюрганди. Маълумотларга кўра, Виктор Бальютович дастлаб Навоийда бўлиб, «Қизилқум» раҳбарлари билан учрашган. Афтидан музокара жараёни иккала томонни бирдек қониқтирмаган кўринади.

Деярли икки ойдан буён Янгиер шаҳридаги футбол қароргоҳида истиқомат қилиб келаётган Виктор Кумиков яқинда ўзига янги жамоа топди.

Деярли ҳар мавсум бош мураббийини алмаштириб келаётган «Андижон» жамоаси раҳбарияти энди бошқа бир россиялик мутахассис билан ҳамкорлик қилишга оғзаки келишиб олди.

Ишқибозларга яхши маълумки, Кумиков илгари юртимизда «Машъал», «Насаф» ҳамда «Олмалиқ» жамоаларини бошқарган. Унинг фақат воҳадаги фаолияти ижобий таассурот қолдирган дея оламиз. Карантин даври расман тўлиқ якунига етгач, Виктор Бальютович ва «Андижон» жамоаси ўртасида расмий битим имзоланиб, бош мураббийи сифатида кенг оммага таништирилади ҳамда мутахассис жамоада фаолиятини бошлайди.

Катта эҳтимол билан «Андижон»нинг ўқув-йиғин машғулотлари Янгиер шаҳридаги махсус футбол қароргоҳида олиб борилади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика