Latest news

14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  0 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  0 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  0 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  4 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  4 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0 10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  10 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  7 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  14 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  5

“Андижон” раҳбариятида ўзгариш юз берди News

“Андижон” раҳбариятида ўзгариш юз берди

Бугун “Андижон” футбол клуби қароргоҳида жамоа аъзолари иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишни Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Муҳаммаджон Нишонов олиб борди. Йиғилишдан кўзланган мақсад клуб раҳбариятида юз берган ўзгаришни маълум қилиш эди. Бунгача клуб вице-прездиенти сифатида ишлаб келган Маъруфжон Абдисоломов ўз аризасига биноан истеъфога чиққани ўқиб эшиттирилди. Эндиликда ушбу лавозимда Жаҳонгир Мадихонов фаолият олиб борадиган бўлди. 2002 йилдан буён шаҳардаги “Наврўз” стадионида директор сифатида меҳнат қилиб келаётган Жаҳонгир Шавкатович илгари ҳам клубда бошқа лавозимда ишлаганди. Янги мавсумдан энди Мадихоновнинг ўзи клубни бошқарадиган бўлди.

Клуб қароргоҳида бўлиб ўтган йиғилишда мураббийлардан Виталий Легай, Расул Раҳмонов ва ўндан зиёд футболчилар ҳамда клуб ишчи ходимлари қатнашиб, ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Йиғилишда клубнинг янги раҳбари сўз олиб, масъулиятли вазифани қабул қилиб олганини ва имкон қадар маҳаллий футболчиларга эътибор қаратган холда, жамоани энг аввало кучлилар сафига қайтаришни ҳамда раҳбарият, мухлислар томонидан бўлаётган ишончни оқлаш учун ишга жиддий ёндошишини билдириб ўтди.

Йиғилиш сўнггида раҳбарият ва мураббийлар ўзаро маслаҳатлашган ҳолда “Андижон”нинг навбатдаги йиғини 5 январь кунидан бошлаб ташкил этилиши маълум қилинди.



Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика